12:06 / 06.11.2024
145

Фукуяма: Трамп ғалаба қозонса, ўзгаришлар нафақат АҚШга, балки бутун дунёга таъсир қилади

Фукуяма: Трамп ғалаба қозонса, ўзгаришлар нафақат АҚШга, балки бутун дунёга таъсир қилади
Фрэнсис Фукуяма Фото: Zuma / ТАСС
Агар республикачи Доналд Трамп АҚШ сайловларида ғалаба қозонса, ўзгаришлар нафақат АҚШга, балки бутун дунёга ҳам таъсир қилади. Стэнфорд университетининг катта илмий ходими Фрэнсис Фукуяма 6 ноябр, чоршанба куни DW нашрига берган интервюсида шундай фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, сайловчилар «қисқа муддатли муаммолар», жумладан, инфляцияга реакция билдириб овоз беряпти, уларни «Америка Қўшма Штатларида қонун устуворлигини таъминлаш каби узоқ муддатли, анча муҳимроқ масалалар» ташвишга солмаяпти.

Оқибатлар – Трампнинг Оқ уйга қайтиши билан – бутун Европа учун жуда ёмон прецедент яратади, дея огоҳлантирди Фукуяма Европа Иттифоқида ўнг популистларининг янада кучайишига ишора қилиб.

«Биз геосиёсий хавфлар босқичига кирмоқдамиз»

DW суҳбатдошининг таъкидлашича, бошқа «геосиёсий хавфлар» ҳам бор, «биз ҳозир уларнинг босқичига кириб келмоқдамиз».

Хусусан, гап «Украина ҳисобидан Путин билан тинчлик келишуви» имконияти ҳақида кетяпти. Бундан ташқари, Вашингтон Жануби-Шарқий Осиёдаги иттифоқчиларини Хитойдан ҳимоя қилишни хоҳлашига ишонч йўқ, дея огоҳлантирди эксперт.

Шу билан бирга, у якуний хулосалар чиқаришдан олдин тахмин қилмасликка ва АҚШдаги овоз бериш натижаларини кутишга чақирди.

Фукуяма — РФнинг Украинадаги уруши якунлари ҳақида

Аввалроқ, 10 сентябр куни Ялта Европа стратегиясининг йиллик йиғилишида Фукуяма Россиянинг Украинадаги уруши натижалари фақатгина қўшни давлатлар ва минтақа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаслигини таъкидлаган эди. «Уруш натижасига қараб, Гуржистон, Молдова ва Қозоғистонда кўп нарса ўзгариши мумкин – агар Россия ғалаба қозонса, буни қўлида ушлаб қололса ва қўлга киритган Украина ҳудудларини сақлаб қолса, бу давлатларнинг ҳар бирига дарҳол таъсир ўтказади», — деди у.

AP: Трамп ҳозирча 230 та сайловчилар коллегияси овози билан етакчилик қиляпти

Қўшма Штатлардаги сайловларда ғалаба қозониш учун мутлақ кўпчилик — камида 270 та сайловчилар коллегияси овози керак. Агар номзодларнинг ҳеч бири керакли сонга етмаса, президент АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан, вице-президент эса Сенат томонидан сайланади.

AP прогнозларига кўра, Доналд Трамп Тошкент вақти билан соат 09.50 ҳолатига кўра 230 та сайловчилар коллегияси овозини тўплаган. Камала Ҳаррис 210 овоз олиб, республикачидан ортда қоляпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фукуяма: Трамп ғалаба қозонса, ўзгаришлар нафақат АҚШга, балки бутун дунёга таъсир қилади