Фото: CNN
АҚШда республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди. У Флоридадаги тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
"Мен Америка халқига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сизлар томондан қирқ еттинчи ва қирқ бешинчи президент этиб сайланганим фавқулодда шарафдир", деди у.
Сиёсатчи прогнозига кўра, у жами 315 дан ортиқ овозни қўлга киритган. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз зарур. Трамп сайловчиларга унинг бошқаруви АҚШ тарихида “олтин давр” бўлишини ваъда қилмоқда.
"Тўрт йил давомида биз ИШИДга қарши ғалабамиздан ташқари ҳеч қандай урушни кўрмадик. Биз ИШИДни рекорд муддатда тор-мор этдик, аммо бошқа ҳеч қандай уруш олиб бормадик. Мен уруш бошламоқчи эмасман, аксинча, уларни тўхтатмоқчиман", деди у.
Шунингдек, сиёсатчи республикачилар Сенат устидан назоратни қайтариб олганини ва Вакиллар палатасини сақлаб қолишини маълум қилди. Шу тариқа партия Конгрессга раҳбарлик қилади.
Агар Трамп яна Оқ уйга қайтадиган бўлса, бу АҚШ тарихида бир инсоннинг икки муддат кетма-кет бўлмаган ҳолда мамлакатни бошқариши бўйича иккинчи ҳолат бўлади. Бундай президентлардан биринчи ХIX аср охирида Гровер Кливленд бўлган.
Дунё етакчилари Трампни ғалаба билан табриклай бошлади. Улар қаторида Франция президенти Эммануэль Макрон, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, Сербия президенти Александр Вучич, Австрия канцлери Карл Нехаммер, Британия бош вазири Кир Стармер ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...