20:16 / 06.11.2024
23

Европа иттифоқи Трамп ғалабасидан кейин Украина тақдиридан хавотир билдирди

Европа иттифоқи Трамп ғалабасидан кейин Украина тақдиридан хавотир билдирди
Фото: Reuters
Европа иттифоқи Дональд Трампнинг АҚШнинг муҳим штатларида эришган ғалабасидан ҳайратда қолди. Бу ҳақда Financial Times номини ошкор этмаган европалик дипломатларга таяниб хабар берди.

5 ноябрь куни европалик дипломатлар Трампнинг асосий штатлардаги ғалабаси кўламидан ҳайратда эканликларини айтиб, халқ овозлари ва Сайловчилар коллегиясидаги ғалабалари билан у “America first” кун тартибида янада жасоратли бўлиши мумкинлигини айтишди, дейилади хабарда.

Европа Иттифоқининг юқори мартабали амалдорларидан бири “чўчигани”ни маълум қилган.

Нашрнинг яна бир суҳбатдоши Трампнинг ғалабаси Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги савдо соҳасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши ҳақида фикр билдирган.

Украина эса катта муаммода”, дея қўшимча қилган у.

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Трамп Флоридадаги тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлар экан, сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди.

Мен Америка халқига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сизлар томондан қирқ еттинчи ва қирқ бешинчи президент этиб сайланганим фавқулодда шарафдир”, деди у.

Сиёсатчи прогнозига кўра, у жами 315 дан ортиқ овозни қўлга киритган. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз зарур. Трамп сайловчиларга унинг бошқаруви АҚШ тарихида “олтин давр” бўлишини ваъда қилмоқда.

Тўрт йил давомида биз ИШИДга қарши ғалабамиздан ташқари ҳеч қандай урушни кўрмадик. Биз ИШИДни рекорд муддатда тор-мор этдик, аммо бошқа ҳеч қандай уруш олиб бормадик. Мен уруш бошламоқчи эмасман, аксинча, уларни тўхтатмоқчиман”, деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа иттифоқи Трамп ғалабасидан кейин Украина тақдиридан хавотир билдирди