00:30 / 07.11.2024
43

Эрон Исроилни жавоб зарбасини кутишга чақирди

Эрон Исроилни жавоб зарбасини кутишга чақирди
Фото: Depositphotos
Тель Авив Теҳронга ва қаршилик кўрсатиш фронти кучларига дош бера олмайди, дея Ислом инқилобий корпуси кучлари қўмондони ўринбосари Али Фадавий маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, Исроил Эрон ҳудудига 26 октябрь куни қилинган ҳужумга жавоб кутиши керак.

Эрон ва қаршилик жабҳаси шай ҳолатда, бироқ Исроил бизга қаршилик кўрсата олмайди ва бизнинг жавобимизни кутиши керак”, дейди Фадавий.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари куни яҳудий давлатига уюштирилган 1 октябрдаги ҳужумларга жавобан Эрондаги ҳарбий объектларга зарбалар беришини маълум қилганди.

CBS News Исроилнинг Эронга ҳужуми фақат ҳарбий нишонлар билан чегаралангани ва ядровий ёки нефть объектларига тааллуқли эмаслигини хабар қилган. IRNA хабарига кўра, Эроннинг нефть саноати объектларидан ҳеч бири зарар кўрмаган.

Бир кун аввал The Times of Israel нашри Исроил армияси Эрондан ҳужум бўлиши эҳтимолига жанговар шайлиги ва ҳушёрлигини оширгани ҳақида хабар берган эди. Қайд этилишича, кучайтирилган ҳушёрлик Исроил армияси бош штабининг барча бўлинмаларида кундалик вазиятни баҳолашни ўз ичига олади. Бутун разведка бўлинмасини жалб этган ҳолда турли усуллар орқали разведка маълумотларини тўплаш кучайтирилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳам юқори шай ҳолатида қолмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Исроилни жавоб зарбасини кутишга чақирди