Фото: EFE
Испания ҳуқуқ-тартибот органлари оғирлиги 13 тоннага тенг кокаинни тўхтатиб қолди — бу мамлакат тарихида мусодара қилинган энг катта партиядир, деб хабар беради El Mundo.
«Алхесирас портида ичида 13 тонна 62 килограмм кокаин ортилган контейнер аниқланди. Бу ҳозирга қадар Испания ҳудудида қўлга киритилган рекорд даражадаги гиёҳвандлик воситаси», — дейилади хабарда.
Таъкидланича, бу Европа ҳудудида аниқланган энг йирик иккинчи партиядир. Гиёҳвандлик воситалари Эквадордан келган, бананлар ортилган контейнер ичига яширилган. Юк Аликанте провинциясидаги компанияга етказилиши керак бўлган. Ушбу компания бир неча йил давомида Жанубий Америка мамлакатидан катта миқдорда меваларни қабул қилиб келган, аммо кейинроқ ўз фаолияти тўхтатган.
Полиция маълумотларига кўра, тинтув вақтида бир нафар гумонланувчи қўлга олинган, импорт билан шуғулланган компаниянинг икки менежери эса қидирувга берилган.
Аввалроқ Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерида – Мёнхенгладбах, Дуйсбург ва Крефелд шаҳарларида, шунингдек, Фирзен, Хайнсберг ва Нойс округларида жойлашган озиқ-овқат дискаунтерининг ўн бир шохобчасида банан қутиларидан пакетларда жами 95 килограмм кокаин топилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди