12:00 / 07.11.2024
43

Трампнинг ғалабаси: Орбан Украина бўйича ЕИ янги стратегиясини талаб қилмоқда

Трампнинг ғалабаси: Орбан Украина бўйича ЕИ янги стратегиясини талаб қилмоқда
Фото: Carl Court/ Getty Images
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонганидан сўнг Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россия ҳарбий агрессиясидан ўзини ҳимоя қилишда Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича Европа Иттифоқи стратегиясини ўзгартиришни талаб қилди. У 6 ноябр, чоршанба куни Бишкекда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида сўзлаган нутқида Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг Американинг Киевга ёрдами тўхтатилиши мумкинлигига ишора қилди.

Шу нуқтайи назардан, Европанинг Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдамни якка ўзи олишга қодирлигига «жиддий шубҳалар бор», шунинг учун Европа Иттифоқининг янги стратегияси зарур, деди Орбан.

Орбан Трамп ғалабасидан сўнг тинчликка умид билдирди

Facebookʼда эълон қилинган видеода венгриялик ўнг популист Трампнинг «ёрқин» ғалабасини олқишлади, унинг фикрича, бу ғалаба «дунё тинчлиги учун умид» келтиради.

8 ноябр куни Будапештда Европа Иттифоқининг норасмий саммити бўлиб ўтади, унда асосий мавзулардан бири Трампнинг АҚШдаги ғалабаси ва бунинг эҳтимолий оқибатлари бўлади. Европа Иттифоқига раислик қилаётган Венгрия бош вазири россияпараст позицияси ва Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб этгани учун кескин танқид қилинмоқда. Орбан Европа кенгашида раислигидаги асосий мавзуни Трампнинг шиорига ўхшаш шиорга айлантирди – «Европани яна буюк қиламиз».

Трамп АҚШдаги сайловларда ғалаба қозонди

Овозларни санаб чиқишнинг дастлабки натижаларига кўра, АҚШ президентлиги сайловларида Республикачилар партиясидан номзод, собиқ президент Доналд Трамп ғалаба қозонди. 277 та сайловчилар коллегияси республикачига, 224 таси эса вице-президент демократ Камала Ҳаррисга овоз берди. АҚШ сайловларида ғалаба қозониш учун алоҳида штатлардаги сайловчиларнинг хоҳиш-истакларини ифодаловчи 270 та сайловчилар коллегияси овозини олиш керак.

Сайлов участкалари ёпилганидан бир неча соат ўтгач, Трамп «сиёсий ғалаба» ҳақида эълон қилди ва ўзини Қўшма Штатларнинг 47-президенти деб атади. «Биз тарихга кирдик», деди у 6 ноябр, чоршанба куни Флорида штатидаги Уэст-Палм-Бич шаҳрида тарафдорлари олдида чиқиши чоғида. Унинг сўзларига кўра, республикачилар «бу мамлакатда ҳеч қачон бўлмаган» ғалабага эришди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг ғалабаси: Орбан Украина бўйича ЕИ янги стратегиясини талаб қилмоқда