Фото: Reuters
Америкалик миллиардер Илон Маскнинг бойлиги унинг Tesla компанияси акциялари ўсиши фонида 26,5 миллиард долларга ошди, деб ёзади Bloomberg.
Республикачи Дональд Трампнинг АҚШдаги сайловлардаги ғалабасидан сўнг қимматли қоғозлар нархи 15 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 289 долларни ташкил қилди.
Илон Маскнинг умумий бойлиги 290 миллиард долларга етди, у Bloomberg миллиардерлар индексида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Рейтингда иккинчи ўринда Amazon асосчиси Жефф Безос жойлашган, унинг бойлиги АҚШдаги президентлик сайловлари фонида 3 фоизга ўсган. Oracle бош директори Ларри Эллисон ва инвестор Уоррен Баффет ҳам бойлигининг ўсиши бўйича етакчилар қаторидан жой олди.
Дональд Трамп АҚШдаги президентлик сайловларида катта фарқ билан Камала Ҳаррис устидан ғалаба қозонди. У январь ойида президентликка киришади. Илон Маск уни сайлов кампанияси давомида фаол қўллаб-қувватлаб, кампанияни молиялаштириш учун 119 миллион доллар ажратган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди