19:47 / 07.11.2024
82

АҚШ Давлат котиби лавозимига кимлар даъвогарлик қилаётгани маълум бўлди

АҚШ Давлат котиби лавозимига кимлар даъвогарлик қилаётгани маълум бўлди
Фото: Reuters
АҚШ сенаторлари Марко Рубио ва Уилям Хейгерти, шунингдек, АҚШ миллий разведкаси собиқ директори вазифасини бажарувчи Ричард Гренелл Дональд Трампнинг бўлажак маъмуриятида давлат котиби лавозимига номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда Politico газетаси ўз манбасига таяниб ёзмоқда.

Сенаторлар Рубио ва Хейгерти, шунингдек, Гренел давлат котиби лавозимига номзодлар, сенатор Том Котон эса мудофаа вазири бўлиши мумкин”, деб ёзади нашр.

Ҳозирда АҚШ давлат котиби лавозимида Энтони Блинкен фаолият юритмоқда. У 2021 йил 26 январда мазкур лавозимни эгаллаган.

5 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлиги учун сайловда Дональд Трамп рақиби Камала Харрис устидан ғалаба қозонди.

Мен Америка халқига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сизлар томондан қирқ еттинчи ва қирқ бешинчи президент этиб сайланганим фавқулодда шарафдир”, деди Трамп тарафдорлари билан учрашувда.

Шунингдек, у дунёдаги урушларни тўхтатмоқчи эканини таъкидлади.

Тўрт йил давомида биз ИШИДга қарши ғалабамиздан ташқари ҳеч қандай урушни кўрмадик. Биз ИШИДни рекорд муддатда тор-мор этдик, аммо бошқа ҳеч қандай уруш олиб бормадик. Мен уруш бошламоқчи эмасман, аксинча, уларни тўхтатмоқчиман”, деди Трамп.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Давлат котиби лавозимига кимлар даъвогарлик қилаётгани маълум бўлди