20:58 / 07.11.2024
44

Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?

Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонган Доналд Трамп ўзбекистонликлар учун ҳам яхши таниш. Унинг ҳокимиятга келиши Марказий Осиё ва Ўзбекистон учун қандай аҳамиятга эга? Аслида биз учун Ҳаррис қулай эдими ёки Трамп?

Шуҳрат Расул: Жаноб Трамп президентлиги даврида Ўзбекистон давлат раҳбари билан жуда яхши алоқаларга эга эди ва айнан Трамп даврида давлат котиби бўлган Майкл Помпео Марказий Осиёга ташрифи давомида Ўзбекистон суверенитети ва унинг мустақиллигини АҚШ қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. Яъни хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон учун жиддий ўзгариш бўлмайди.

Ойбек Сирожов: Трампнинг президентликка қайтиб келгани бу Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистон учун муҳим аҳамият касб этади.

Биринчи омил, Трамп қарорларини ва хатти-ҳаракатларини олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган ўзига хос бир шахс. Шундай ёндашувлар билан бемалол у Россияни чеклаб тура олади. Яъни масалан, Украина ва Россия ўртасида маълум бир келишувлар бўлса ва ана шу келишувлар доирасида Россияга, албатта, шартлар қўйилади. Демак, мана шу ҳудудларни олдинг, бўлди энди, ундан кейин собиқ совет давлатларига ҳарбий таҳдидга умуман йўл қўйилмайди, деган ёндашувни илгари суриши мумкин.

Иккинчи жиҳати, Трамп даврида катта эҳтимолга кўра АҚШнинг Хитой билан муносабатлари жиддийлашади. Демак, бу биз учун, Марказий Осиё учун аҳамиятли.

Учинчидан, Трамп сайловолди чиқишларида Афғонистон масаласига алоҳида эътибор қаратган эди ва айтилган эдики, Афғонистонда умуман Байден шармандаларча чиқди ва бу масалани биз ҳокимият тепасига келсак жойига қўямиз, деганди. Тўғри, бугун Афғонистонга қўшин киритиш масаласи тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада, лекин Афғонистонни ҳозирги ҳукуматига ёки у ердаги маълум бир масалаларга нисбатан маълум бир тийиб туриш сиёсати юритилиши мумкин.

Фарҳод Каримов: АҚШнинг Марказий Осиё борасидаги сиёсати қайси партия вакили ҳукумронликка келиши ёки қайси шахс президент бўлишидан қатъи назар, ташқи сиёсати кескин ўзгармайди. Лекин айнан Трампнинг Хитойга бўлган муносабатини ҳисобга олиш керак.

Яъни Трамп Марказий Осиёни АҚШ ва Россия ўртасидаги рақобат муҳити ёки ҳудуд деб билмайди-да. Фикримча, Марказий Осиё Хитой билан АҚШ ўртасида қайсидир маънода жуда ҳам катта аҳамиятга эга бўлади, яъни бизнинг макон давлатларининг ташқи сиёсатида ва бу ерда дунёдаги йирик икки қудратли давлатнинг геосиёсий манфаатлари тўқнашмаслиги учун ҳам ҳар қандай масалани амалга оширишимиз керак бўлади.

Айнан Россия эмас, Хитой омили нуқтаи назаридан бу Афғонистонда яққол сезилади, чунки бугун Афғонистонга жуда ҳам катта шиддат билан келаётган давлат бу – Хитой. Мана шунинг учун ҳам АҚШ биринчи ўринда Афғонистонга диққатини қаратади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?