Фото: AFP
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп билан инаугурациядан олдин гаплашишини истисно қилмади. Бу ҳақда Песков журналистларга тегишли саволга жавоб берар экан айтиб ўтди.
«Бу истисно этилмаяпти. У инаугурациядан олдин Путинга қўнғироқ қилишини айтди. Бу унинг сўзлари, ҳозирча бошқа айтадиган гапимиз йўқ», деди у.
Шу билан бирга, Песков Россия президенти Американинг амалдаги президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштирмаганини таъкидлади.
«Биз Байден маъмурияти билан ишламаяпмиз. Техник алоқа учун баъзи камтарона каналлар мавжуд, аммо улар мазмунли хусусиятга эга эмас», — деди Кремл вакили.
Песков, шунингдек, Россиянинг АҚШ янги президенти Трампнинг инаугурация маросимида иштирок этиши ҳақида гапирмади.
«Биз ҳозирча ким таклиф қилинишини билмаймиз. Бу бизга бериладиган савол эмас», деди у.
Кремл, шунингдек, The Wall Street Journal нашрининг АҚШнинг сайланган президенти Трамп жамоасида Украина бўйича келишув режаси борлиги ҳақидаги иддаоларига изоҳ берди.
«У ерда ҳамма нарса тушунарсиз. Бу The Wall Street Journal'нинг Украина бўйича режасига ўхшайди. Маълумотлар борган сари мавҳум бўлиб бормоқда», — деди Песков. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...