Фото: AP
АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан бошқа чораси йўқлигини маълум қилди. “Бизда аслида танлов йўқ”, деди Трамп NBC телеканалига берган интервьюсида.
Трамп учун иммиграция сиёсатини кучайтириш сайлов кампаниясининг асосий нуқталаридан бирига айланди. У Жо Байден маъмуриятининг “ўта юмшоқ” сиёсати Қўшма Штатларнинг учинчи дунё давлатига айланишига олиб келганини бир неча бор таъкидлаган. Трамп ўз чиқишларида мигрантларга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўриш ва мавжуд миграция дастурларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтган.
Аввалроқ Axios портали Трамп агар сайланса, ҳукуматнинг барча даражадаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёрдамида миллионлаб ноқонуний муҳожирларни депортация қилмоқчи эканлигини хабар қилган эди.
2016 йилги сайловларда АҚШ президенти лавозимини эгаллаган Дональд Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. У 19-асрдан бери тўрт йиллик танаффусдан сўнг Оқ уйга қайтган биринчи АҚШ сиёсатчиси бўлди.
Демократик номзод Камала Ҳаррис тарафдорлари билан суҳбатлашиб, мағлубиятини тан олишини эълон қилди. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден эса Трамп билан гаплашиб, уни табриклади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...