19:36 / 08.11.2024
38

Ҳаррис ва Байден жамоалари сайловдаги муваффақиятсизликда бир-бирини айбламоқда

Ҳаррис ва Байден жамоалари сайловдаги муваффақиятсизликда бир-бирини айбламоқда
Фото: Reuters
АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ва Оқ уй раҳбари Жо Байденнинг жамоалари демократларнинг президентлик сайловидаги муваффақиятсизлигида бир-бирини айбламоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб Axios портали хабар берди.

Вице-президент Ҳаррис ва президент Байденнинг маслаҳатчилари бир-бирига бармоқларини ишора қилиб, Трампнинг сайловдаги ғалабасида улардан бирининг айби борлигини таъкидламоқда”, дейилади хабарда.

Ҳаррис жамоасига кўра, унинг атиги 107 кун давом этган кампанияси “деярли бенуқсон” бўлган ва Демократик партиянинг сайловдаги муваффақиятсизлиги учун Байденнинг паст маъқуллаш рейтинглари, маслаҳатчилари ва пойгадан чиқишга кеч қарор қилгани сабаб бўлган.

Шу билан бирга, президент маслаҳатчилари Ҳарриснинг ўзи Байденни “иккинчи режага” ўтказганликда айблаб, ўзининг сайловолди кампаниясида президентга қатнашишига деярли имкон бермаганини айтган.

2016 йилги сайловларда АҚШ президенти лавозимини эгаллаган Дональд Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. У 19-асрдан бери тўрт йиллик танаффусдан сўнг Оқ уйга қайтган биринчи АҚШ сиёсатчиси бўлди.

Демократик номзод Камала Ҳаррис тарафдорлари билан суҳбатлашиб, мағлубиятини тан олишини эълон қилди. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден эса Трамп билан гаплашиб, уни табриклади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳаррис ва Байден жамоалари сайловдаги муваффақиятсизликда бир-бирини айбламоқда