Фото: Reuters
Жанубий Корея президенти рафиқаси атрофида юз бераётган можаролар, жумладан, унинг қимматбаҳо Dior сумкасида кўриниш бергани ва акциялар билан боғлиқ фирибгарликда гумонланаётгани учун узр сўради, деб хабар беради BBC.
Телевидение орқали мамлакат халқига мурожаат қилган Юн Сок Ёл рафиқаси Ким Гон Хи ўзини яхшироқ тутиши керак бўлганини айтди, шунингдек, у аёлининг номига билдирилаётган айрим айбловлар «бўрттириб кўрсатилаётгани»ни қўшимча қилди.
Жанубий Корея президенти биринчи хонимнинг расмий мажбуриятларини назорат қилиб борадиган офис тузишини маълум қилди. Аммо у рафиқасининг фаолиятига оид тергов ўтказилишини рад этди.
2023 йил охирларида YouTubeʼдаги Voice of Seoul каналида Ким Гон Хи қиймати 3 миллион вон (2,2 минг АҚШ доллари) турадиган Dior сумкасини қабул қилиб олаётгани тасвирланган видео эълон қилинганди. Видео уни совға қилган шахснинг соатидаги яширин камерага тушириб олинган.
Апрел ойида Юн Сок Ёл ушбу видеотасвир «сиёсий мақсадларда» сиздирилганини айтиб, кечирим сўрамаган эди. Жанубий Корея ҳукуматига мухолиф Демократик партияси президентнинг бундай муносабатини «шармандалик» деб атаганди.
Мазкур можаро Юн партиясида ҳам бўлинишларга олиб келди: Халқ партияси етакчиларидан бири Ким Гон Хини ўзининг ҳашаматли ҳаёти билан танилган Франция қироличаси Мария Антуанетта билан қиёслади. Мухолифат партия, шунингдек, биринчи хонимни анчадан буён акциялар нархи билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларида айблаб келади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади