23
Иқлимшунослар бадавлат инсонларни шахсий самолётларидан «такси сифатида» фойдаланмасликка чақирди
Фото: Getty Images
Парвозларни кузатиш билан шуғулланувчи иқлимшунослар самолётлар учишидан чиқадиган зарарли газлар сайёранинг исишига хизмат қилаётгани ва ўта бой инсонлар шахсий самолётларидан такси сифатида фойдаланаётганидан огоҳлантирди.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилдан 2023 йилга қадар иқлим ўзгаришига таъсир кўрсатаётган карбонат ангидрид газининг ҳавога чиқиши 46 фоизга ошган. Тадқиқотчилар бутун дунё бўйлаб барча шахсий парвозларни кузатиб, бир соат давомида шахсий самолётда парвоз қилиш атмосферага ўртача статистик инсон бир йилда чиқарадиган карбонат ангидриддан кўпроқ газ чиқаришини аниқлади.
«Кўплаб бадавлат инсонлар шунчаки ўзларига қулай бўлгани учун самолётлардан такси сифатида фойдаланмоқда. Футбол ўйинини кўриш мақсадида ҳавога кўтарилган кимнингдир самолёти ўртача статистик инсоннинг бир йиллик кўрсаткичидан ортиқча зарарли газ чиқарар экан, бу одамлар жаҳон ҳамжамияти томонидан қабул қилинган стандартлардан ташқарига чиқаётганини билдиради», — дейди Линней университети профессори Стефан Госслинг.
Тадқиқот маълумотларига кўра, 2023 йилда шахсий парвозлар атмосферага 15,6 миллион тонна карбонат ангидрид чиқарган — бу бензин двигателига эга 3,7 миллионта автомобил йил давомида ҳаракатланиш орқали чиқарадиган газга тенг.
Ҳар бир инсон йилига ўртача 4,3 тонна карбонат ангидридни атмосферага чиқаради, аммо Марказий Африкада бу кўрсаткич атиги 0,1 тоннани ташкил қилади. Хусусий самолётлар чиқинди газларининг 46 фоизга ошиши COVID пандемияси туфайли тижорат саёҳатлари чекловлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Таъкидланишича, 2023 йилда дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири шахсий самолётида 169 марта парвоз қилиб, атмосферага 2,4 минг тонна карбонат ангидрид чиқарган — бу бензин двигателига эга 571 та автомобилнинг бир йил давомидаги ҳаракатидан чиқадиган газга эквивалентдир. Иқлимшунос олимлар самолётлардан зарурат бўлмаса фойдаланмасликка чақириб, ҳар бир инсон зарарли газларнинг атмосфера чиқишига қарши курашга ўз ҳиссасини қўша олишини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!