19:40 / 09.11.2024
87

Трамп Украина ва Россия ўртасига армия жойлаштирмоқчи

Трамп Украина ва Россия ўртасига армия жойлаштирмоқчи
Фото: The Sun
Доналд Трампнинг урушни тўхтатиш режаси доирасида 1200 километрли хавфсизлик буфер зонасини қуриш учун Британия қўшинлари Украинага йўналтирилиши мумкин, деб хабар беради The Telegraph. Ушбу тафсилотлар Трампнинг сайловдаги ғалабаси ва унинг Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатидан сўнг маълум бўлди.

Трампнинг режасига кўра, фронт чизиғи бўйлаб демилитаризация зонаси яратилади, Украина эса 20 йил давомида НАТОга аъзо бўлмаслик мажбуриятини олади. Бунинг эвазига АҚШ Россиянинг янги босқинига йўл қўймаслик учун Укрианага қурол етказиб беришни давом эттиради. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар буффер зона хавфсизлигини таъминлаш учун ўз қўшинларини жойлаштириш ва мазкур миссияни молиялаштириш ниятида эмас.

АҚШ ўз ҳарбийларини Украинага юбормаслиги ҳақида аввалроқ The Wall Streat Journal Трамп жамоаси вакилларига таяниб хабар берганди. «Буни яхшиси поляклар, немислар, британ ва французлар қилсин», — деган нашр манбаси.

Буюк Британия ғазначилиги собиқ канцлери Жорж Осборн Лондон АҚШ ёрдамисиз Украинани қўллаб-қувватлашга қийналишини айтганди. Киев тинчлик ўрнатиш бўйича Трампнинг таклифини эшитишга тайёрлигини билдирган бўлса-да, Россия фойдасига бўладиган ҳар қандай шартларга қаршилик кўрсатишини маълум қилганди.

Сентябр ойида Республикачилар партиясидан АҚШ вице-президентлигига номзод Жей-Ди Вэнс Трампнинг режасига кўра, фронт чизиғида демилитаризация зонасини ташкил этиш ва Украианинг НАТОга аъзо бўлмаслиги ҳақида эканини айтганди. Аммо Зеленский ўшанда ушбу таклифни «радикал» ва «қабул қилиб бўлмас» деб атаб, Украинада шунчаки ўз ҳудудларидан воз кечиш таклиф этилаётганини таъкидлаганди.

Трамп ўзининг сайловолди кампаниясида бир неча бор ғалаба қозонса, 2025 йил январда лавозимга киришгунига қадар Украинада урушни тўхтатишини ва буни «атиги 24 соатда» амалга оширишни ваъда қилганди. Шу билан бирга, у нефт нархини тушириб юбориш таҳдиди орқали Путинни музокараларга жалб этиш ниятида эканини билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Украина ва Россия ўртасига армия жойлаштирмоқчи