Фото: Ron Sachs / CNP / Keystone Press Agency / Global Look Press
АҚШ президентлиги учун ўтказилган сайловларда ғалаба қозонган Доналд Трамп Демократик партиянинг сайловолди кампанияси жараёнида юзага келган қарзини узишга ёрдам бериш таклифи билан чиқди.
«2020 йилги президентлик сайловларида сабот ва мардонаворлик билан курашиб, рекорд миқдорда пул йиғган демократларда кўп миқдорда доллар қолмаганидан ҳайронман… Партия сифатида ва зарур бўлган бирдамлик учун уларга қўлдан келган барча имкониятни ишга солиб, ёрдам беришни қаттиқ тавсия қиламан. Бизда жуда кўп пул қолди», — деб ёзади Трамп.
Аввалроқ Politico журналисти Кристофер Каделаго Х ижтимоий тармоғи орқали Камала Ҳарриснинг сайловолди кампанияси камида 20 миллион доллар қарз билан якунланганини маълум қилди. Ундаги маълумотларга кўра, жами 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ тўплашга муваффақ бўлган Ҳарриснинг ҳисобида 16 октябр куни 118 миллион доллар қолган.
Амалдаги президенти Жо Байден администрациясининг собиқ ходими Axios нашри билан суҳбатда Ҳарриснинг мағлубиятига ким жавобгар эканига оид саволга жавоб қайтарган: «Қандай қилиб 1 миллиард доллар сарфлаб, ғалаба қозонмаслик мумкин?»
Сентябр охирларида The Wall Steet Journal Трамп ва Ҳаррис штабларининг сайловолди кампаниясига харажатларини таққослаган эди. Ўшанда Ҳарриснинг Байден билан бирга харажатлари 743 миллион доллардан ортиқни ташкил этган бўлса, Трамп 426 миллион доллардан зиёдроқ сарфлаган. Иккала номзод ҳам энг кўп маблағни реклама ва почта жўнатмаларига ишлатган.
Трампнинг сайловолди кампаниясига асосий ёрдамни дунёнинг энг бадавлат инсони — Илон Маск кўрсатди (Forbes версиясига кўра, унинг бойлиги 304 миллиард долларга баҳоланмоқда). The New York Times’нинг маълум қилишича, бизнесмен Трампни қўллаб-қувватлаган Америcа ПАC суперқўмитасига 120 миллион долларга яқин пул тиккан. Маблағларнинг бир қисми «сўз эркинлиги ва қурол кўтариб юришга рухсат» петициясини қўллаб-қувватлаган тасодифий сайловчиларга 1 миллион доллардан тўланишига кетган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”