20:35 / 10.11.2024
36

Дональд Трампнинг қайта сайланишидан кимлар “ютди” ва кимлар “мағлуб бўлди”?

Дональд Трампнинг қайта сайланишидан кимлар “ютди” ва кимлар “мағлуб бўлди”?
Фото: AP Photo
АҚШда республикачи Дональд Трампнинг президентликка қайта сайланишидан “ютган” ва “мағлуб бўлган“ дунё етакчилари маълум қилинди. Bloomberg агентлиги уларнинг рўйхатини тақдим этди.

Унга кўра, Трампнинг қайта сайланишидан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, Россия президенти Владимир Путин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, шунингдек, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон манфаат кўриши мумкин.

Бундан ташқари, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳам Трампнинг янги муддатидан наф кўрувчилар қаторига киритилган.

Шу билан бирга, Трампнинг янги муддатидан “ютқазганлар” рўйхатида биринчи ўринда Украина президенти Владимир Зеленский туради. Bloomberg фикрича, Оқ уйнинг келажакдаги раҳбари Украинага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши ва можарони ҳал қилиш учун унга босим ўтказиши мумкин.

Зеленскийдан ташқари, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ва Хитой раиси Си Цзиньпин билан ҳам Трамп ўртасидаги зиддиятлар сақланиб қолиши кутилмоқда.

Трампнинг сайловдаги рақиби Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлаши ва савдо низолари туфайли Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам АҚШнинг янги президенти билан муносабатларда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Bloomberg маълумотларига кўра, мағлублар рўйхатида Япония бош вазири Сигеру Исиба, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум ва Бразилия президенти Лула ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трампнинг қайта сайланишидан кимлар “ютди” ва кимлар “мағлуб бўлди”?