Фото: Xinhua
Хитой 15 та сунъий йўлдош ортилган тижорий ракетани учирди, деб хабар беради ХХР марказий телевидениеси.
Қайд этилишича, «Лицзян-1 Y5» ташувчи ракетаси маҳаллий вақт билан соат 12:03 да Хитой шимоли-ғарбидаги Дунфэн тижорий аэрокосмик инновация зонасидан старт олган.
Орбитага жами 15 та сунъий йўлдош, жумладан, «Цзилин-1 Гаофэн», «Юняо-1», «Сигуан-1» серияларидаги аппаратлар, шунингдек, Ўмон учун мўлжалланган масофадан зондлаш сунъий йўлдоши олиб чиқилган.
«Лицзян-1» ташувчи ракетасининг узунлиги 30 метрни, учиш массаси эса 135 тоннани ташкил этади. У 1,5 тоннагача бўлган фойдали юкни 500 километр баландликдаги орбитага ёки 2 тоннали юкни Ер атрофидаги орбитага олиб чиқишга қодир.
Аввалроқ Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиққани тўғрисида хабар берилганди. Мамлакат метеорология бошқармаси носозлик сабабини билмаслигини ва у қачон бартараф этилишини айта олмаслигини маълум қилган.
Ундан олдин эса Европа, Африка ва Осиёнинг бир қисми учун кенг полосали алоқани, жумладан, интернет ҳамда телефон алоқасини таъминлаб келган Boeing сунъий йўлдоши космосда парчаланиб кетганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари