Фото: Hitachi Rail
Буюк Британияда 700 кВт қувватга эга бўлган ва соатига 120 километр тезликка чиқа оладиган биринчи аккумуляторли поезд синовлари муваффақиятли якунланди. Hitachi Rail ва TransPennine Express компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилган ушбу лойиҳа дизель ёқилғиси сарфини сезиларли даражада — 50 фоизгача қисқартириб, карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш мумкинлигини кўрсатди.
Синовлар Англиянинг шимолий қисмида 70 километрлик йўналишда ўтказилди. Унда поезд тўлиқ аккумулятор қувватига ўтиб, “Эко-режим”да ишлади. Ишлаб чиқарувчилар аккумуляторнинг оғирлиги оддий дизел двигатели оғирлигига тенглигини таъкидламоқда. Бу поездлар тузилишини ўзгартирмасдан аккумулятордан фойдаланиш имконини беради.
Батарея тизими поездга йўлнинг катта қисмида чиқиндиларсиз ҳаракатланиш имконини берди. Ушбу ечим, айниқса, анъанавий равишда дизел локомотивлари қўлланиладиган темир йўл тармоғининг электрлаштирилмаган қисмларида қўл келади.
Аккумуляторли поездлар технологияси инфратузилмани ривожлантириш харажатларини камайтириш имкониятларини яратмоқда. Hitachi Rail компанияси маълумотларига кўра, ишлаб чиқилаётган аккумуляторли электр поездлари контакт тармоғисиз 100-150 километргача масофани босиб ўтиши мумкин. Бу туннеллар, тоғли йўналишлар ва узоқ ҳудудлар учун муҳим.
“Темир йўл жамоат транспортининг энг экологик тоза тури ҳисобланади. Ушбу синовнинг муваффақияти миллионлаб йўловчиларга хизмат кўрсатадиган янада барқарор ва қулай тармоқ яратиш учун йўл очади”, — деди Буюк Британия темир йўллари вазири.
Hitachi Rail компанияси Британиядаги батарея ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда аккумулятор технологияларини жадал ривожлантиришни мўлжалламоқда. Такомиллаштирилган аккумуляторлар минтақалараро ва шаҳарлараро поездлар учун мўлжалланган бўлади ҳамда уларнинг самарадорлиги ва чидамлилигини сезиларли даражада оширади.
Ушбу лойиҳа транспортда муқобил энергия манбаларига ўтиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади. Хусусан, Швейцарияда яқинда водород поезди бир марталик ёнилғи билан 2800 километр масофани босиб ўтиб, жаҳон рекордини ўрнатганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Президент: Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак