Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Бутунжаҳон иқлим саммитида (CОP 29) ташкил этилган Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарига павильоннинг ғояси ва унда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Павильон Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси ҳамда экология ва иқлим масалаларига барқарор ёндашувларини намойиш этишга мўлжалланган. Унинг “Ички барқарорлик” деб номланган меъморий концепцияси инсоннинг табиат билан уйғунлигини ва оилавий қадриятларни ифодаловчи анъанавий ўзбек ҳовлисига асосланган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Сомон сувоқ ва ёғоч каби экологик, анъанавий материаллардан фойдаланиб, азалдан ўзбек хонадонининг ажралмас қисми бўлмиш айвон ва сўридан илҳомланиб бунёд этилган павильон уйғун макон ҳосил қилади. Биргаликда ушбу меъморий ечимлар қулай микроиқлимни таъминлайди, шинам муҳит яратади ва барқарор келажак ҳақидаги ғамхўрликни акс эттиради.
Фото: Президент матбуот хизмати
Саммит кунларида бу ерда Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда биохилма-хилликни асрашга бағишланган 20 дан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи
Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (CОП 29) доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Унда давлат раҳбари қатор ташаббусларни илгари сурди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев иқлим бўйича саммит доирасида Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашди. Ўзбекистоннинг Европа иттифоқи билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон етакчиси CОП 29 саммити доирасида Финляндия президенти Александр Стубб билан ҳам учрашув ўтказди. Унда 2025 йил январь ойида Хелсинки шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев ҳамда Черногория президенти Яков Милатович ўртасидаги учрашувда ҳукуматлараро комиссия тузиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда Тошкент шаҳрида бизнес форуми билан биргаликда ўтказиш таклиф этилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”