Фото: Getty Images
“Брюсселда Россияни жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритиш учун етарли асослар мавжуд”, дея Европарламент депутатлари фикр билдирди.
Европарламент Москва Украинага қарши агрессив урушни Кремлга халқаро санкцияларни четлаб ўтиш имконини берувчи коррупцион схемалар орқали молиялаштираётганини таъкидлаган. Бундан ташқари, европалик депутатларнинг фикрича, мамлакатда давлат идоралари билан чамбарчас боғланган коррупция ва уюшган жиноятчилик даражаси юқори.
Россия ҳали халқаро “қора рўйхат”га киритилмаган.
Financial Action Task Force (FATF) жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш стандартларини белгилайди ва амалга оширади. У ушбу стандартларни бузган мамлакатларнинг “қора” ва “кулранг” рўйхатини тузади.
Фото: zigram.tech
Россия 2003 йилда FATF’га аъзо бўлган, аммо 2023 йилда Украинадаги уруш туфайли унинг аъзолиги тўхтатилган. Ўшандан бери Киев Россия жаҳон молиявий тизимига таҳдид солаётгани ва ташкилот рўйхатига аллақачон киритилган КХДР ва Эрон билан яқин алоқаларни сақлаб турганини айтиб, икки марта Россияни FATF қора рўйхатига киритишга уринган.
Аммо ҳар икки сафар ҳам бу қарорга FATF’га аъзо бир қатор нуфузли давлатлар, хусусан, Ҳиндистон, Хитой, Саудия Арабистони ва Жанубий Африка қаршилик кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Трамп оммавий депортацияларни амалга ошириш учун ҳарбий куч ишлатишга тайёрлигини тасдиқлади
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”