Фото: “Профил”
Россия газини энг кўп харид қилган Европа иттифоқи давлатлар орасида Франция, Венгрия ва Испания етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Евростатнинг саккиз ойлик ҳисоботига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Россия январдан августгача Европа иттифоқига 9 миллиард евролик газ етказиб берган, бунда қувур гази етакчилик қилмоқда. У 4,6 миллиард еврони, суюлтирилган табиий газ эса 4,4 миллиард еврони ташкил этган. Франция ёнилғининг асосий харидорига айланган ва импортни 30 фоизга ошириб, 1,9 миллиард еврога етказган. Венгрия эса иккинчи ўринга тушган, у импортни деярли учдан бирга — 1,6 миллиард еврогача камайтирган. Испания 1,4 миллиард евро импорт билан учинчи ўринни эгаллаган.
Бошқа йирик харидорлар қаторига Италия (1,3 миллиард евро), Греция (919 миллион), Словакия (800 миллион) ва Бельгия (709 миллион) киради. Энг катта импорт ўсиши Литва (41 фоиз) ва Финляндияда (36 фоиз) кузатилди. Ҳар иккала давлат ҳам кичик ҳажмда импорт қилган бўлса-да, мос равишда 1,8 ва 44,3 миллион долларлик маҳсулот сотиб олган.
2023 йил “Газпром”нинг Европага етказиб бериш ҳажми 28 миллиард куб метрни (1970 йилларнинг иккинчи ярми даражасида) ташкил қилди. Урушдан олдинги 2021 йилда бу 150 миллиард куб метрдан ортиқ эди.
Европа Россия газидан воз кечмоқчи
Россиянинг Украинага қарши давом этаётган урушига қарамай, Россиянинг “Газпром” ва Украинанинг “Нафтогаз” компанияси ўртасида 5 йил олдин тузилган шартнома шартларига кўра, Россиядан газ Киев назорати остидаги ҳудудлар орқали Европага етказиб берилишда давом этмоқда. Шартноманинг амал қилиш муддати 2024 йил декабрь ойида тугайди.
Июль ойида Германиянинг Handelsblatt иқтисодий газетаси бир нечта Европа давлатлари Украина орқали Россия газини Европа иттифоқига етказиб беришни давом эттириш устида ишлаётганини ёзганди. Бироқ 30 август куни Владимир Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Киев 2025 йил 1 январдан бошлаб Россиядан Европага газ етказиб беришни тўхтатмоқчи эканини айтди. Бир оз вақт ўтгач, Кадри Симон ЕИ уруш пайтида Россия газига қарамлигини жиддий равишда камайтирганини ва ундан бутунлай воз кечишга тайёрлигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Майк Тайсон блогерга қарши жангда қанча гонорар олиши маълум бўлди