Фото: Getty Images
Трамп Америка ОАВни “нохолислик” ва “сиёсий безориликда” айблаб, миллиардлаб долларлик даъволар қўйди, деб ёзади The Guardian.
Хусусан, The New York Times, Penguin Random House, Тhе Daily Beast ва CBS News нашрларига қарши даъволар очилган.
NYT ва Penguin Random’нинг танқидий мақолалари учун сайланган президент 10 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда ва уларни “ёлғон ва туҳмат баёнотлар” берганликда айблаган.
Трамп NYT’ни “Демократик партиянинг тўлақонли овоз кучайтирувчи карнайи” деб ҳисоблаган.
Даъво аризасида, шунингдек, бир қатор муаллифларнинг Трамп ҳақидаги мақолалари ҳамда китобларидан Трамп ҳақида парчалар тақдим этилган.
Трамп NYT’ни “истеъмолчилар узоқ вақтдан бери ўйин-кулги, меҳмондўстлик ва кўчмас мулк соҳасидаги мукаммаллик, ҳашамат ва муваффақият билан боғлаган Трамп брендини камситишда, Қўшма Штатлардаги энг юқори давлат лавозимига номзодга қасддан туҳмат қилиш ва камситиш”да айблаган.
Трамп CBS News’ни Ҳаррис билан 7 октябрда берган интервьюсини монтаж қилиш орқали “сайловга аралашиш”да айблаган. Шундан сўнг республикачи телеканалга мактуб йўллаб, рақиби Ҳарриснинг “60 дақиқа” кўрсатувига берган интервьюсининг тўлиқ, таҳрир қилинмаган матнини чоп этишни талаб қилган.
Телеканал маълумотларига кўра, мактуб Ҳаррис билан бўлган интервьюни таҳрирлаш борасидаги Трампнинг айбловлари “ёлғон” эканини айтганидан кейин юборилган. Хабар қилинишича, хат Трампнинг юридик маслаҳатчиси Эдвард Палтсик томонидан тузилган ва сиёсатчи номидан ёзилган.
“Биз сиздан Камала Ҳарриснинг ‘60 дақиқа’га берган интервьюсининг тўлиқ, таҳрир қилинмаган матнини зудлик билан тақдим этишингизни ва чоп этишингизни талаб қиламиз”, дейилади мактубда.
Фото: AP Photo
У, шунингдек, Washington Post нашрини Ҳаррис кампаниясига ноқонуний хайрия қилишда айблаб, Федерал сайлов комиссиясига шикоят қилган.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Трампнинг матбуотга таҳдидларини “ОАВ эркинлиги учун аниқ ва тўғридан тўғри хавф” деб атаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда