Фото: Getty Images
Трамп жамоаси АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш қарорига алоқадор шахслар рўйхатини тайёрламоқда ва уларни трибуналга бериш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Телеканал суҳбатдошларидан бири Америка қўшинларининг 2021 йилда Афғонистондан олиб чиқилишини текшириш, хусусан, ушбу қарорга алоқадор шахслар ҳақида маълумот тўплаш бўйича комиссия тузиш режалари ҳақида гапирган. Трамп жамоаси бу ҳарбийларни давлатга хиёнатда айблаш, ҳарбий трибуналга тортиш имкониятини аниқлаш ниятида.
«Улар [Трамп жамоаси] бунга жуда жиддий қарамоқда», деб таъкидлади канал суҳбатдошларидан бири.
Бироқ, NBC News телеканалининг таъкидлашича, масаланинг ҳуқуқий томони, жумладан, давлатга хиёнат айблови ноаниқ қолмоқда, чунки АҚШ ҳарбийлари амалдаги президенти Жо Байденнинг буйруғини бажарган.
АҚШ 2001 йил 11 сентябр терактларидан кейин Афғонистонга қўшин юборди. Уларнинг нишони ушбу ҳужумлар учун масъул «Ал-Қоида» гуруҳи эди. Трамп миссияни тугатиш бўйича биринчи келишувни 2020 йилда имзолади. Қўшинларни олиб чиқиш бир йил ўтиб, Байден даврида амалга оширилди. Америкаликлар кетганидан кейин Афғонистондаги ҳокимият «Толибон» ҳаракати томонидан қўлга олинди.
Байден «Толибон»ни тан олишдан бош тортди. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари «Толибон»дан инсон ҳуқуқлари ва минтақада террорчи гуруҳларнинг кўпайиши муаммоларини ҳал этишни талаб қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда