Фото: AP
Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар муаммолари бўйича Бутунроссия илмий-тадқиқот институти Россияда илк бор «КУБ-М» мобил бошпаналарини серияли ишлаб чиқариш бошланганини маълум қилди. Ишлаб чиқариш Нижегород области Дзержинск шаҳрида йўлга қўйилган.
Ташкилот хабарида айтилишича, бошпана «фуқароларни турли таҳдидлар, жумладан, табиий офат ва техноген ҳодисалардан ҳимоя қилишни таъминлайди».
Бошпанани яратганлар 2023 йил декабрда «КУБ-М» «ядро портлашининг ҳаво зарбаси тўлқини ва ёруғлик нурланишидан 48 соат давомида ҳимоя қилиши»ни маълум қилганди. Шунингдек, у ҳудудга кирувчи радиация ва радиоактив ифлосланишдан, хавфли кимёвий моддалар ва ёнғинлар ҳимоялайди.
Мобил бошпананинг стандарт жамланмаси иккита модулдан иборат: 54 кишига мўлжалланган хона ва техник блок. Унинг майдонини қўшимча модуллар ҳисобига кенгайтириш мумкин. Таъкидланишича, мазкур бошпаналарни осон ташиш ва мавжуд муҳандислик тизимларига улаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?