00:15 / 20.11.2024
5

Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди

Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди
Фото: Getty Images
Қўшма Штатлар разведка хизмати вакиллари АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп учун брифинг ўтказишни бошлади. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.

АҚШ расмийлари орасидаги манбаларга кўра, Миллий разведка директори идораси Трампга сайловдан кўп ўтмай махфий маълумотларни тақдим қила бошлаган. Аппарат вакиллари “1952 йилдан бери мавжуд бўлган анъанага кўра, сайланган президентга разведка масалалари бўйича брифинглар беришларини” тасдиқлаган.

Сайлов кампанияси чоғида Трамп журналистларга махфий разведка маълумотларини олишни истамаслигини, чунки уни ошкор қилганликда ноҳақ айблашларидан қўрқишини айтган.

Axios нашри Трамп ҳукуматни шакллантириш тезлиги бўйича замонавий Америка тарихида рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берган эди. Хусусан, у сайловдан сўнг 12 кун ичида вазирлик лавозимларига 12 та тайинловни амалга оширган.

Ҳукуматни шакллантириш амалдаги президенти Жо Байдендан беш баравар ва Трампнинг биринчи кабинетини шакллантиришдагидан тўрт баробар тезроқ амалга ошган.

Бу тарихдаги ҳокимиятни энг самарали топшириш ёки барча меъёрларни бузган ҳолда текширувсиз, тадқиқотсиз ва Сенат билан маслаҳатлашувларсиз амалга оширилган тайинлов жараёни”, деди ҳокимият алмашинуви масалаларига ихтисослашган Америка университети Бизнес мактаби декани Девид Марчик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди