Фото: Francis Mascarenhas/REUTERS
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина қуролли кучларининг Брянск областига ATACMS ракеталари билан уюштирган ҳужумини Ғарб Украинадаги уруш «эскалациясини» исташи сигнали деб атади. Америкаликлар иштирокисиз бундай зарбаларни амалга ошириб бўлмасди, деди у 19 ноябр, сешанба куни Бразилияда бўлиб ўтган G20 саммитидаги матбуот анжуманида. Унинг сўзларини Россия ахборот агентликлари келтирмоқда.
Шу билан бирга, Лавров Киев АҚШдан Россияга чуқур зарбалар йўллаш учун рухсат олганми ёки йўқми, буни тасдиқлай олмади, чунки бу борадаги барча маълумотлар фақат ОАВдан олинган. Ташқи ишлар вазири Вашингтоннинг қарори расман тасдиқланса, Москва «тегишли» муносабат билдиришга ваъда берди. У, шунингдек, Германия канцлери Олаф Шолцнинг Украинага TAURUS ракеталарини етказиб беришдан бош тортгани муносабати билан тутган позициясини «масъулиятли» деб атади.
Кремл АҚШнинг РФга ATACMS зарбалари ҳақидаги қарорига муносабат билдирди
Россия АҚШнинг Украинага РФга узоқ масофали ракеталар билан зарба йўллашга рухсат бергани ҳақидаги хабарларга жуда салбий муносабат билдирди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 18 ноябр куни бу қарор кескинликнинг янги босқичи ва АҚШнинг Украинадаги урушга аралашувини англатади, деди.
«Агар шундай қарор ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқилган ва Киев режимига етказилган бўлса, бу кескинликнинг сифат жиҳатидан янги босқичи ва Қўшма Штатларнинг ушбу можарога аралашуви нуқтайи назаридан янги ҳолат», — деди Песков матбуот брифингида. Кремлда ҳозирча фақат Ғарб оммавий ахборот воситаларидан маълумот бор.
«Янги кескинлик даври»
«Аммо, Вашингтондаги лавозимидан кетаётган маъмурият оловга ёғ сепишда давом этиш ва бу можаро атрофида кескинликни янада кучайтириш учун чоралар кўриш ниятида эканлиги аниқ», деди Кремл вакили.
Бир кун аввал Америка ва Европанинг кўплаб оммавий ахборот воситалари АҚШ президенти Жо Байден Украина ҳарбийларига Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат бергани ҳақида хабар тарқатган эди. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Вашингтон қарорини маъқуллади. The New York Times нашрининг ёзишича, Украина Қуролли кучлари бу ракеталарни фақат Курск областидаги Россия ва Шимолий Корея қўшинларига қарши қўллаши мумкин, деб тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)