14:28 / 20.11.2024
11

АҚШ президенти Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади

АҚШ президенти Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади
Фото: Oleksandr Klymenko/Avalon.red/IMAGO
АҚШ президенти Жозеф Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади, деб ёзди 19 ноябр, сешанба куни The Washington Post (WP) номи ошкор этилмаган икки америкалик мулозимга таяниб. Нашр суҳбатдошларидан бири таъкидлаганидек, ушбу ўқ-дорилардан фойдаланиш Украина ҳудуди билан чекланган.

WP манбаларидан бири таъкидлаганидек, Украина Қуролли кучлари учун миналар вақт ўтиши билан ўзини-ўзи йўқ қиладиган ёки батарея қувватини йўқотиб, фаол бўлмаган миналардир. Унинг сўзларига кўра, бу тинч аҳоли учун хавфни камайтиради.

Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги бундай ўқ-дориларни етказиб бериш Россия армиясининг олға силжишини чеклашнинг энг самарали қадамларидан бири эканлигига ишончи комил, дея тушунтирди газета суҳбатдошлари. Уларнинг сўзларига кўра, Оқ уй сўнгги ҳафталарда Россия Қуролли кучларининг фронтда Украина позицияларига уюштирган ҳужумларидан ниҳоятда хавотирда ва Россия қўшинларининг олға силжишини шошилинч равишда секинлаштириш зарурлигини кўрмоқда.

АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 275 миллион доллар (тахминан 260 миллион евро) миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини юборади. Бу ҳақда 19 ноябр куни ўз исми сир қолишни истаган америкалик расмийларга таяниб, Associated Press хабар берди. Пакет таркибига оид тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.

Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаменти Украинага 100 миллион долларлик ноаниқ мудофаа ускуналари ва хизматларини сотишга рухсат берди, шу жумладан автомобилларни капитал таъмирлаш, техник қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва «бошқа тегишли логистика элементлари» билан бирга.

Бундан ташқари, Вашингтон ва Киев Украинага 20 миллиард долларлик кредит бериш шартлари бўйича музокараларнинг «илғор босқичида» бўлиб, унинг қайтарилиши Россиянинг Украинага ҳарбий босқинидан сўнг музлатиб қўйилган Россия Марказий банки активлари ҳисобидан амалга оширилади. AP суҳбатдошларига кўра, АҚШнинг амалдаги президенти Жозеф Байден маъмурияти жараённи йил охиригача якунлашни мақсад қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ президенти Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб берилишини маъқуллади