18
Дубайлик миллиардернинг рафиқаси бир кунда қандай қилиб 216 минг доллар сарфлаши ҳақида сўзлаб берди
Фото: Marie Claire
Оғир шароитларда дунёга келиб, сўнг тақдир тақозоси билан келишган ва бадавлат “шаҳзода”сини учратган қизлар ҳақида эртаклар талайгина, аммо бундай воқеалар ҳаётда ҳам рўй бериб туради. Шундай омадли қизлардан бири бу Дубайдаги криптовалюта трейдери Рики Андраденинг рафиқаси Линда Андраде ҳисобланади.
Илк танишувда қиз 16 ёшда, йигит эса кичик кафе ишчиси бўлган
Линда Рикини учратгандан олдинги ҳаётини ёдга олишни истамайди. Улар биринчи марта тасодифан кўришганида қиз 16 ёшда, Рики эса оддий оила фарзанди бўлган. Ўша йилларда дубайлик бўлажак миллиардер кичик кафеларда идиш ювувчи бўлиб ишлаган.
Фото: Marie Claire
Калифорниялик Линда эса ёшлигида қандай яшагани, нималар билан шуғуллангани ва қандай қилиб Дубайга келиб қолгани номаълум. Шу сабабли Линда турмуш ўртоғига бойлиги сабаб турмушга чиқишга рози бўлган, деб ҳисоблашларини ёмон кўради.
Фото: Marie Claire
“Бир куни мен 216,789 АҚШ доллари сарфлаганман”
Ҳозирда Андраде хоним 24/7 ҳашаматли ҳаёт кечиради ва ўзини турмуш ўртоғининг муваффақиятли бўлишида улкан илҳом париси деб билади. Шунинг учун у эркакка кўплаб талаблар қўяди. Линданинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига назар ташласангиз, аёл ҳашаматли ҳаётини барча обуначиларга кўз-кўз қилишни жуда яхши кўришини англайсиз.
Фото: Marie Claire
Фото: Marie Claire
Кунларнинг бирида Линда “чоршанба куни 216 минг доллардан кўп пул сарфлаган”ини айтган. Бунча пулга айнан нималарни харид қилгани ҳақида маълумот бермаган.
Миллиардер хоним қимматбаҳо ресторанларда овқатланишни яхши кўради: бир марталик тушлик учун у 250 минг доллар пул сарфлаган пайтлар ҳам бўлган. Бундан ташқари у ҳар куни дунёга машҳур бренд дўконларидан бирор нарса харид қилмай яшолмайди. Кундалик харажатлари учун дубайлик эркатой 300 минг доллар кетказади.
Фото: Marie Claire
Фото: Marie Claire
Шунингдек, Линда казино ва шунга ўхшаш қимор ўйинларига қизиқади: унинг омонатлари миқдори бир ярим миллион долларни ташкил қилади.
Рикки Андраде ҳам рафиқасини турли совғалар билан хушнуд этишни канда қилмайди. Масалан, у Линдага 200 минг долларга заргарлик буюми харид қилиши ёки “шахсий харажат ва ўйин-кулги учун” банк картасига 50 минг доллар ўтказиши мумкин.
“Олмос узук берсагина меросхўр совға қиламан”
Фото: Instagram
“Менинг қизим уй бекаси бўлсагина она бўлишини хоҳлайман. Барча масъулиятни эркак кишига юклаш ва фақатгина унга суяниб яшаш мутлақо нормалдир” деган эди Линда.
Жорий йил февраль ойида уларнинг оиласида қувончли ҳодиса рўй берди: Андраделар оиласида қиз фарзанд дунёга келди.
Фото: Instagram
Аммо меросхўр туғилишини ота узоқ кутди, чунки Линда она бўлишдан аввал турмуш ўртоғига кўплаб шартлар қўйган эди. Жумладан:
Биринчи навбатда пушти ёки мовий рангли олмос узук (боланинг жинсига мослаб), ва кейинчалик сотиш мумкин бўлган янги икки қаватли уй;
Она ва бола ҳаётини енгил қилиш учун аёлига машина ҳайдашга ижозат бериш (аввал шахсий ҳайдовчи хизматидан фойдаланган), Lamborghini ва McLaren 720 автомобиллари;
Шунингдек, янги Mercedes-Benz G-Class русумли машинасини ҳам ҳадя қилиши лозим эди. Сўнгги талаб сифатида Линда унинг шарафига махсус ишлаб чиқарилган шахсий яхтаси бўлиш талабини қўйган.
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Ҳомиладорликнинг ҳар бир триместрда Рикки унга Rolex соатини беришини ҳам сўраган Линда барча талабига эришди. Ҳозирда у қизи тарбияси билан банд бўлиб, ҳашаматли ҳаёт тафсилотларини интернетда бўлишишда давом этмоқда.
Фото: Instagram
Фото: Instagram “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)