6
Эрдўғон: “Украинанинг Россияга ракета ҳужумлари минтақани кенг кўламли уруш ёқасига олиб келади”
Фото: Репорт.аз
АҚШ томонидан Украинага Россия ҳудудида тактик ракета тизимларидан фойдаланишга рухсат берилиши тўғри қарор эмас. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон G20 саммити бўлиб ўтган Бразилиядан қайтгач, журналистларга маълум қилган.
Байден Россия Федерацияси ва Украина ўртасида урушни янада қўзғатишга қаратилган ҳаракат сифатида баҳоланиши мумкин бўлган қадамни қўйди. Шу боис барчага эҳтиёт бўлишни тавсия этаман. Украинанинг Россия Федерациясига ракета ҳужумлари минтақани ва дунёни катта уруш ёқасига олиб келади. “Биздан кейин нима бўлса ҳам майли” тамойилига таяниб иш қилинса, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди”, деди Туркия президенти.
18 ноябрь куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат берди.
“Украинага ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат бериш Россиянинг Шимолий Корея қўшинларини жангга юбориш ҳақидаги кутилмаган қарорига жавоб бўлди”, дея хабар берди Тҳе Неw Ёрк Пост.
Кремль ATACMS ракеталаридан Россия ҳудудига зарба бериш бўйича Путиннинг позициясини эслатди.
“Вашингтондаги лавозимидан кетаётган маъмурият ъоловга мой сепишъда давом этиши ва бу можаро атрофида кескинликни янада кучайтириш учун чоралар кўриш ниятида экани аниқ”, деди Кремль вакили.
Фото: Getty Images
19 ноябрь куни Россия томонидан қабул қилинган ядро бўйича Янги доктринага кўра, Украинанинг Россияга қарши Ғарбнинг ядросиз ракеталарини қўллаши ядровий жавоб зарбасига олиб келиши мумкин.
19 ноябрга ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлиги Украина Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга ATACMS билан ҳужум қилганини тасдиқлади.
Фото: Anadolu
“Украина Қуролли кучлари 19 ноябрга ўтар кечаси Брянск вилоятидаги ҳарбий объектга олтита узоқ масофали ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди”, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Украинанинг бу ҳаракатларига жавобан Россия кенг кўламли ракета зарбалари беришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шу муносабат билан АҚШ, Испания, Италия ва Греция Киевдаги элчихоналарини вақтинча ёпди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?