Фото: NASA
NASA узоқ вақт орбитада бўлиш астронавтлар миясига қандай таъсир кўрсатишини аниқлади, деб хабар беради Frontiers in Physiology. Маълум қилинишича, Халқаро космик станция (ХКС) экипажи аъзоларига когнитив қобилиятлар учун махсус тестлар ишлаб чиқилган. Тажриба иштирокчилари ХКСдаги олти ойлик фаолияти давомида ундан бир неча марта ўтиши керак бўлган.
Астронавтлар парвоз олдидан шу каби машқларни бажарган — экспедиция боши ва охирида, шунингдек, Ерга қайтганидан 10 ҳамда 30 кун кейин. Аниқланишича, космосда улар мазкур машқларни секинроқ, аммо Ердагидек муваффақиятли уддалаган.
Тадқиқотчилар космос инсонда кучли когнитив бузилишларга олиб келмаслигини ва у мия фаолиятига жиддий зарар етказмаслигини аниқлади. NASA лабораторияси астронавтлар диққатининг камайиши фақат орбитадаги дастлабки муддатда содир бўлишини маълум қилди. Шу билан бирга, миянинг маълумотларни қайта ишлаш тезлиги бутун миссия давомида бироз секинлашганича қолади.
Халқаро космик станция 400 километр баландликда фаолият юритади. Радиобиологларга кўра, у ердаги нурланиш даражаси Ердагидан 220 баробарга кўп — бу ҳар куни олти маротаба рентгенографга тушишдек гап. Яна бир омил — вазнсизлик бўлиб, у умуртқани чўзади, мушакларни бўшаштиради, организмдан калцийни чиқаради. Бундан ташқари, бошдаги босимнинг ўзгариши туфайли, кўриш билан боғлиқ жиддий муаммоларни юзага келтириши мумкин.
Аввалроқ космик кемадаги носозлик туфайли Ерга қайта олмаган Сунита Уилямс ҳозир Халқаро космик станцияда экани ва у жуда озиб кетгани, NASA шифокорлари эса бундан хавотирга тушаётгани тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди