08:08 / 21.11.2024
34

Йил охиригача дунёда ядровий зарба амалга ошириладими?

Йил охиригача дунёда ядровий зарба амалга ошириладими?
Россиянинг ядровий доктринаси янгилангандан сўнг, дунё давлатларидан бири ўз душманига шундай зарба бериши мумкинлигидан хавотир кучайди.

Polymarket платформаси 2024 йил охиригача ядровий зарба бўладими ёки йўқ”, деб тахмин билдириш имкониятини таклиф қилмоқда.

Таклифда айтилишича, агар 2024 йил 1 июлдан 2024 йил 31 декабргача дунёнинг исталган нуқтасида ядро қуроли қўлланилса, “Ҳа” тахмини ғалаба қозонади.

Скриншот: Polymarket
Узоқ вақт давомида ядровий зарба йил охиригача содир бўлишини тахмин қилганлар улуши жуда паст бўлиб турганди. Путин янги ядровий доктринани маъқуллаганидан сўнг, одамлар ядровий зарба содир бўлиши мумкинлигини кўпроқ тахмин қила бошлади (ўртача 15 фоиз).

20 ноябрь ҳолатига кўра, тахмин билдирганларнинг 9 фоизи дунё давлатларидан бири 2024 йил охиригача ядровий зарба бериши мумкин, деб ҳисоблайди. Қолганларнинг бундай бўлмаслигига ишончи комил.

19 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин ядро бўйича янги доктринани маъқуллади.

Янги доктринага кўра, Украинанинг Россияга қарши Ғарбнинг ядросиз ракеталарини қўллаши ядровий жавоб зарбасига олиб келиши мумкин.

Фото: “РИА Новости”
Аммо Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат ҳар доим ядро уруши олдини олиш тарафдори эканини айтди.

Биз ядровий урушнинг олдини олиш учун ҳамма нарса қилиниши керак деган позицияга қатъий амал қиламиз. Ядровий қурол, энг аввало, ҳар қандай ядровий урушни тўхтатиш, олдини олиш, тийиб туриш воситаси эканига аминмиз. Биз вазиятга шундай ёндашамиз”, деди Россия ТИВ раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йил охиригача дунёда ядровий зарба амалга ошириладими?