17:46 / 21.11.2024
8

Исроилга қурол сотишни тақиқлаш АҚШ Сенатида маъқулланмади

Исроилга қурол сотишни тақиқлаш АҚШ Сенатида маъқулланмади
Фото: Минбарда Берни Сандер АҚШ Конгрессида Исроилга қурол сотишни чеклаш бўйича берилган саволларга жавоб бермоқда / AFP
АҚШ Сенати Исроилга қурол-яроғ сотишни блокировка қилишни назарда тутувчи учта резолюциясини қабул қилмади. Бу ҳақда Тhe Hill хабар берди.

Таклиф этилган учта резолюцияга 100 сенатордан 60 дан ортиғи қарши чиқди, фақат 17 нафари қўллаб-қувватлади. Резолюциялар танк қуроллари, гранатомётлар учун ўқ-дорилар, шунингдек, бомбаларни бошқариш мосламаларига алоқадор бўлган. Ҳужжатлар муаллифлари Демократлар ва мустақил сенатор Берни Сандерс бўлиб, улар АҚШ президенти Жо Байденнинг Исроилга нисбатан сиёсатидан норози.

Сандерс резолюциялар “Ғазо сектори ва Ливандаги тинч аҳолига қарши ҳалокатли оқибатларга олиб келган ҳужум қуролларига” қаратилганини айтди. Сенатор чекловлар Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига таъсир қилмаслигини таъкидлади. Бироқ унинг таклифларига қарши чиққан қонунчилар бунга рози эмас.

Берни Сандерснинг Исроилга қарши айбловлари

Сандерсга кўра, Қўшма Штатлар халқаро инсон ҳуқуқларини бузган ёки Американинг гуманитар ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган мамлакатларга қурол бера олмайди. Бу “Хорижий ёрдам тўғрисида”ги ва “Қуролларни назорат қилиш тўғрисида”ги қонунда акс этган. Сенаторнинг фикрича, Исроил юқорида санаб ўтилган қонунбузарликларга йўл қўймоқда.

АҚШнинг Исроилга қурол-яроғ етказиб беришини блокировка қилиш тўғрисидаги резолюцияларни овозга қўйишдан олдин ҳам, уларнинг муваффақият қабул қилиш имконияти деярли йўқ эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилга қурол сотишни тақиқлаш АҚШ Сенатида маъқулланмади