Фото: Репорт.аз
Норвегия валиаҳд маликасининг тўнғич ўғли Мариус Борг Хёйби зўрлик ишлатишда айбланиб, бир ҳафта муддатга ҳибсга олинди. Бу ҳақда NRK телерадиокомпанияси маълум қилди.
“Хёйби интернетда ёзишмалар ва яқинлари томонидан учрашувлар тақиқланган ҳолда бир ҳафтага ҳибсга олинади”, дея хабар берди NRK.
Шунингдек, полиция унинг уйида тинтув ўтказгани қайд этилган. Айбланувчининг адвокати Эйвинд Братлин суд қарори устидан шикоят қилинмаслигини айтди.
NRK маълумотларига кўра, Хёйбига таниши бўлган аёл кишига зўравонлик ҳаракатлари содир этиш бўйича айблов қўйилган. Эйвинднинг сўзларига кўра, мижоз барча айбловлар бўйича ўз айбини рад этади.
Аввалроқ CNN телеканали АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини хабар қилганди.
Ҳакамлар ҳайъати уни АҚШ Адлия вазирлиги тақдим этган учта модда бўйича ҳам айбдор деб топган. Икки ҳуқуқбузарлик кичик Байден 2018 йилда қурол сотиб олаётганда гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаётганини айтиб, ёлғон гапиргани туфайли юзага келган. Учинчи ҳуқуқбузарлик гиёҳвандларга ўқотар қуролга эга бўлишни тақиқловчи қонунни бузганликда ифодаланади.
Фото: Reuters
2023 йил декабрь ойи бошида Ҳантер Байден солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда ҳам айбланган. Прокурорларнинг фикрича, президентнинг ўғли ҳашаматли турмуш тарзи учун миллионлаб доллар сарфлаган. Бу ҳолатда унга 17 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
6 июнь куни АҚШ президенти Жо Байден АБC телевидениесига берган интервьюсида Делавер округ судида ўтказилган суд жараёнлари натижасида ўғли Ҳантер айбдор деб топилса, уни афв этмаслигини маълум қилган.
Суд Жо Байденнинг ўғлига 4 декабрь куни ҳукм чиқариши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”