06:56 / 22.11.2024
33

АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади

АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади
Фото: Reuters
АҚШ Сенатида Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзининг ярмини ҳисобдан чиқаришга қарши резолюция кўриб чиқилмади.

АҚШ Давлат департаменти вакили Метю Миллер Вашингтон маъмурияти қонунчиларни Киевнинг кўрсатилган миқдорда қарзининг бир қисмини ҳисобдан чиқариш нияти ҳақида хабардор қилганини айтди. Унинг таъкидлашича, Конгресс ҳисобдан чиқаришни бекор қилиш учун норозилик резолюциясини қабул қилиш имкониятига эга.

Конгрессда 61 нафар сенатор ушбу резолюцияни кўриб чиқишга қарши чиққан ва фақат 37 нафар қонунчи ёқлаган.

Ушбу резолюция Кентукки штатидан республикачи Ренд Пол томонидан кўриб чиқиш учун таклиф қилинган. У АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг танқидчиси ҳисобланииб, аввалроқ Украинина молиялаштиришга ҳам қарши чиққан эди.

Полнинг таъкидлашича, Украина ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини исботлай олмайди. Унга кўра, Вашингтон юбораётган маблағларнинг аксарияти армия эҳтиёжларига кетмайди.

Аввалроқ истеъфога чиққан Байден маъмурияти АҚШ Конгрессига Украинанинг 4,65 миллиард доллар миқдоридаги қарзларидан кечиш истагини билдирган.

Ушбу сумма апрель ойида тасдиқланган 61 миллиард долларлик ёрдам пакети доирасида тақдим этилган 9 миллиард долларнинг ярмини ташкил этади. Бу маблағлар, бошқа ёрдамлардан фарқли ўлароқ, шартли қайтариладиган қарз сифатида берилиши ва зарурат туғилганда АҚШ президенти ушбу сумманинг 50 фоизидан кечиши мўлжалланганди.

Давлат департаментига кўра, қарзни ҳисобдан чиқариш “Украина ғалаба қозонишига ёрдам беради, Қўшма Штатлар ва унинг Европа иттифоқи, G7+ ҳамда НАТОдаги ҳамкорларининг миллий манфаатларига мос келади”.

Байден сайланган президент Дональд Трамп Оқ уйга келишидан олдин Украинага иложи борича кўпроқ ёрдам бермоқчи. Қарздан кечиш таклифи республикачиларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Жумладан, сенатор Пол “Байден маъмуриятининг Украина қарзи учун масъулиятни Америка халқига юклашига йўл қўймаслик учун Конгресснинг юқори палатасида овоз беришга эришишини айтган.

30 октябрь куни Украинанинг давлат қарзи 155 миллиард доллардан ошгани хабар қилинган эди. “Украина янгиликлари” нашрига кўра, сентябрь ойида бу кўрсаткич 0,56 фоизга ошган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади