Фото: AP
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару 2022 йилда мамлакатнинг сайланган президенти Луис Инасиу Лула да Силвага нисбатан суиқасд режаларидан «тўлиқ хабардор» бўлгани борасида айбланмоқда. Бу ҳақда Бразилия полициясига таяниб CNN хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари 2023 йил «8 январдаги терактларга алоқадорлик», «2022 йилги президентлик сайловлари вақтида давлат тўнтаришига фитна уюштириш, шунингдек, да Силва, вице-президент Жералдо Алкмин ва Олий суд судяси Александр де Мораесни ўлдиришга тайёргарлик кўриш» ишларини тергов қилган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳарбийлар гуруҳи да Силва ва Алкминни 2022 йил 15 декабрда ўлдиришни режалаштирган. Мораес ортидан эса кузатув олиб борилган. Тергов остида бўлган шахслар Инқирозга қарши институционал бошқарувни ташкил этиш орқали жиноятлар оқибатларини яширишни режалаштирган.
Таъкидланишича, Болсонару ушбу режадан «тўлиқ хабардор» бўлган. Полиция идорасига кўра, 2022 йил декабрда у армия ва флот вакиллари билан учрашиб, уларга ҳокимият тепасида қонуний равишда қолишига имкон берадиган режани тақдим этган.
Жорий ҳафта бошида тергов доирасида беш киши, жумладан, Болсонарунинг собиқ маслаҳатчиси ҳам ушланган.
Болсонару 2019 йилдан 2023 йилгача Бразилия президенти бўлган ва да Силва унинг ўрнига келган эди. Сиёсатчи мағлубиятини тан олмаган, лекин лавозимини тарк этган. 2023 йил январ ойи бошида натижалардан норози Болсонару тарафдорлари Бразилия пойтахтида норозилик намойишлари ва тартибсизликлар уюштирган, жумладан, ҳукумат биноларини эгаллаб олишга уринган. Намойишлар кучишлатар тузилмалар вакиллари томонидан бостирилган, Болсонарунинг ўзи эса 2018 йилда олган жароҳати баҳонасида АҚШга кетиб қолганди.
Болсонару давлат тўнтаришига уриниш борасидаги айбловларни рад этган ва норозилик намойишчиларини қоралаган. У мамлакатга 2023 йил мартда қайтиб келган ва мухолифатга бошчилик қилмаслигини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!