Фото: AFP
Extinction Rebellion ҳаракати фаоллари норозилик рамзи сифатида Италия Ички ишлар вазирлиги биноси қаршисига гўнг тўкиб, лагер тиклади, деб хабар беради Corriere della Sera нашри.
«Фаоллар гўнг ортилган юк машинасида келиб, уни ерга тўкишди», — дейилади хабарда.
Газета маълумотларига кўра, норозилик акцияси маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланган. Юзга яқин ёшлар гўнгни вазирлик биноси ортидаги йўлакка тўкиб, идоранинг кириш қисми яқинига чодирлар ўрнатган ҳолда лагер тиклаган. Акция иштирокчилари атроф-муҳит ва иш ўринлари ҳимояси тўғрисида шиорларини бақириб айтган.
Ҳодиса жойига полиция етиб келган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари фаолларни чодирлардан олиб чиқиб, шахсига аниқлик киритиш мақсадида уларни идорага олиб кетган. Айрим фаоллар ерга ўтирган ҳолда «пассив қаршилик» кўрсатган, баъзилари эса дарахтларга транспарат (шиорлар ёзилган қоғозларини) илишга уринганида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Европада фермерлар норозилик намойишлари ўтказиб, Еврокомиссия биносига гўнг сепишган эди. Ўшанда Европа фермерлари Украинадан божсиз кириб келаётган озиқ-овқат маҳсулотлари бозордаги нархни тушириб юбораётганидан норозилик билдирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!