Фото: Reuters
Исроилликларнинг камида 64 фоизи Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху бошчилигидаги ҳукуматга ишонмаяпти. Бу ҳақда Исроилнинг 12-каналида ўтказилган сўров натижаларига кўра маълум қилинди.
Респондентларнинг яна 30 фоизи мамлакат ҳукуматининг амалдаги таркибига ҳали ҳам ишонишларини билдиришган.
Унга кўра, респондентларнинг 79 фоизи 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг ҳаракатлари чоғида Исроил сиёсий ва ҳарбий раҳбариятининг хатоларини текшириш бўйича давлат комиссияси тузилишини ҳам қўллаб-қувватлаган. Респондентларнинг атиги 8 фоизи бундай текширувга қарши эканини, 13 фоизи эса бир қарорга келмаганини билдирган.
Бундан ташқари, улардан Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув тузиш бўйича қарашлари ҳақида сўралган: 54 фоизи келишувни қўллаб-қувватлашини айтган, яна 24 фоизи эса бундай келишувга қарши чиққан.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни ҳибсга олишга ордер берганди.
Халқаро жиноят суди хабарига кўра, судда Биньямин Нетаньяху ва Йоав Галант Ғазо секторидаги тинч аҳолини яшаш учун зарур бўлган сув, дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий жиҳозлар, ёқилғи ва электр энергиясидан “қасддан маҳрум қилгани” борасида асослар мавжуд.
Суднинг қайд этишича, исроиллик амалдорлар инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилган ва ўз ихтиёридаги барча воситалардан фойдаланиб, тинч аҳолига ёрдам кўрсатмаган.
Халқаро жиноят судининг бу қарорига жавобан Биньямин Нетаньяхунинг идораси судни Исроилни изоляция қилишда ва мамлакатга қарши “террорчилик ҳужумларига ёрдам беришда” айблаб чиқди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...