Фото: Reuters
НАТО бош котиби Марк Рютте АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан илк учрашувини ўтказди. Бу ҳақда альянс матбуот котиби маълум қилди, дея хабар беради AFP.
Учрашув кеча, 22 ноябрь куни Трампнинг Флоридадаги қароргоҳида бўлиб ўтди. Томонлар “альянс олдида турган глобал хавфсизлик масалаларини” муҳокама қилдилар, деди матбуот котиби. Трампнинг ўзи учрашув ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.
Washington Post газетаси НАТО бош котиби Дональд Трамп билан Россия-Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш стратегиясини муҳокама қилишини ёзди.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, АҚШнинг янги президентининг маслаҳатчилари фронт чизиғи бўйлаб қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш орқали жанговар ҳаракатларни тугатишни таклиф қилмоқда. Кремль можарони музлатишдан бош тортди.
Аввалроқ Европа иттифоқи ва НАТО АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп январь ойида президентликка киришиши билан унга қарши туриш учун ҳамкорликни кучайтириши хабар қилинганди.
Фото: Reuters
Франциянинг Le Monde нашрининг таъкидлашича, Европа иттифоқи ва НАТО “энди ортга қарашни истамаяпти ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун бирдамлик ҳамда ҳамкорлик қиёфасини яратишга интилмоқда”.
“ЕИ ва НАТО бир қатор масалаларга, жумладан, ҳарбий ҳаракатчанлик, йўл қопламалари, техникалар ҳаракатланиши учун кўприклар ва туннелларни мустаҳкамлаш, шунингдек, кибертаҳдидлар ва диверсияга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга кўпроқ эътибор қаратиш ниятида”, деб ёзади нашр. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди