Фото: Kyodo/picture alliance
АҚШ «Тайвандаги кутилмаган вазият»га тайёр туриш учун Япониянинг Нансэй ороллари ва Филиппинда вақтинчалик ҳарбий базалар яратиб, у ерга ракета бўлинмаларини жойлаштиради. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу чоралар АҚШ ҳамда Япония ўртасидаги биринчи қўшма операция режасига киритилади. Мазкур режа декабр ойида ишлаб чиқилиши керак.
Нансэй ороллар занжири ёки Жануби-ғарбий ороллар Япониянинг Кагосима ва Окинава префектураларининг Тайван томонида жойлашган. Агентлик манбаларига кўра, ороллардаги базаларга жойлаштирилиши режалаштирилаётган АҚШ Денгиз пиёдалари корпуси ихтиёрида HIMARS ялпи ўт очиш тизимлари ҳам бўлади.
Япония мудофаа кучлари асосан Америка бўлинмаларининг моддий-техник, жумладан, ёнилғи ва ўқ-дорилар таъминоти билан шуғулланиши кутилмоқда.
АҚШ Қуролли кучлари Филиппинга эса кўп мақсадли тезкор гуруҳини жойлаштиради. Бундай бўлинмалар турли — ҳаво, ерда, сувда, космик ва ахборот маконларида ҳаракат қилишга мўлжалланган.
2023 йил февралда АҚШ ва Филиппин мамлакатдаги Қўшма Штатлар Қуролли кучлари фойдаланадиган ҳарбий базалар сонини бештадан тўққизтагача ошириш бўйича битим имзолаган эди. «Ушбу ҳарбий базалар Тайванда фавқулодда вазият юзага келганда фаоллашади», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар