Фото: SOPA Images
Буюк Британияда экологик ташкилотлар босими остида ўз ходимларининг мамлакат ичидаги парвозларини тақиқлаётган давлат идоралари сони ортиб бормоқда. Бу атмосферага чиқарилаётган зарарли газларни камайтиришга хизмат қилади, деб ёзмоқда The Telegraph.
Қайд этилишича, бир нечта давлат муассасаси, университет ва маҳаллий кенгашлар ўз ходимлари учун хизмат сафарига самолётда боришини тақиқлаган ёки уларнинг фақат поезд орқали ҳаракатланишини буюрган. Хусусан, NHS England Миллий соғлиқни сақлаш хизмати 2024 йилда ўзининг 1,5 миллион ходимига бизнес мақсадларда парвоз қилишини тақиқланган. Уларга фақат истисно ҳолатларда ёки парвоз солиқ тўловчиларнинг пулини тежаши мумкин бўлган тақдирда учишга рухсат этилади.
Университетлар орасида бу каби тақиқни биринчи бўлиб Лондон Империал коллежи жорий этди. Унинг 8 минг ходимига агар хизмат сафари манзили поездда бориладиган шаҳар бўлса ва унда ҳаракатланиш 5 соатдан ортиқ вақтни талаб этмаса, самолётда учиш тақиқланган. Яъни коллежнинг Лондондаги ходими Эдинбург ёки Глазгога уча олади, аммо Манчестер ёки Ливерпулга поездда боришига тўғри келади.
Айрим компаниялар ўз ходимларига хизмат сафари манзилига Eurostar поезди борадиган бўлса, бутун Европа бўйлаб ҳам парвозларни тақиқлаб қўйди. Хусусан, Атроф-муҳит муҳофазаси агентлиги 2010 йилда 12 минг анфар ходимига ички парвозларни, шунингдек, Париж ва Брюсселга учадиган рейслардан фойдаланишни тақиқлаган эди.
Нашрнинг таъкидлашича, Британия поездлари Европадаги энг секин ҳаракатланадиган ва қиммат транспорт воситаси ҳисобланади, мамлакатдаги темирйўл инфратузилмасининг ҳолати эса ҳукумат яқин вақтлар ичида иш парвозларини тўлиқ тақиқлайдиган даражада талабга жавоб бермайди.
Eurocontrol маълумотларига кўра, 2019 йилдан 2022 йилга қадар Британияда ички парвозлар сони 25 фоизга қисқарган, бу Европа давлатлари орасидаги энг катта «қулаш» ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Лукашенко агар норозилик намойишлари бўлса, Беларусда интернетни бутунлай “узиш” билан таҳдид қилди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади