Россия Давлат думасига рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга киритишни тақиқлаш лойиҳаси киритилди

Дунё1 дақиқа ўқиш130
Россия Давлат думасига рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга киритишни тақиқлаш лойиҳаси киритилди
Фото: Sputnik
Россия Давлат думасига мигрант болаларни рус тилини билишини тасдиқловчи ҳужжатсиз мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди. Ҳужжат Россия парламенти қуйи палатаси сайтида эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси билан “Россия Федерациясида таълим тўғрисида”ги федерал қонунга ўзгартиришлар киритилади. Ўзгартиришлар хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари мактабга киришда таълим олиш учун етарли даражада рус тилини билиш бўйича тест синовидан ўтишлари шарт эканини назарда тутади. Тестдан ўта олмаганлар ўқишга қўйилмайди.

Ҳужжатда қайд этилишича, синов тартиби ва унинг мезонлари Россия Таълим вазирлиги ва Рособрнадзор томонидан белгиланиши керак. Шу билан бирга, қонун лойиҳасида тест синовлари бепул амалга оширилиши назарда тутилган.

Лойиҳа муаллифлари ушбу қонун “таълим сифати бўйича давлат кафолатларини амалга ошириш”, шунингдек, “таълим жараёнидаги барча иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини уйғунлаштириш” учун зарур эканлигини тушунтирди.

"Депутатлар қонун лойиҳасини 10 декабрь куни биринчи ўқишда кўриб чиқишни режалаштирмоқда", деди ҳужжат муаллифларидан бири — Давлат думаси спикери Вячеслав Володин.

Тузатишлар қабул қилинса, қонун 2025 йил 1 апрелдан кучга кириши кутилмоқда.

2024 йил март ойида Crocus City Hallда Тожикистондан келган муҳожирлар айбланган терактдан кейин Россия ҳукумати миграция сиёсатини фаол равишда кучайтира бошлади.

Чекловлар шароитида сўровлар шуни кўрсатдики, муҳожирларни ёллаётган Россия компанияларининг ярмидан кўпи ишчилар етишмаслигига дуч келмоқда. Кремль, шунингдек, кескин демографик вазият фонида Россия динамик ривожланиш учун меҳнат муҳожирларига муҳтож эканини қайд этди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?