Фото: AP
Киев Украинанинг Донецк областида РФ қўшинлари томонидан содир этилган уруш қоидаларининг навбатдаги бузилишини текширмоқда. Гап россиялик ҳарбийлар томонидан Покровск йўналишида беш нафар украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилиши эҳтимоли ҳақида бормоқда, деб хабар қилди Украина Бош прокуратураси 26 ноябр, сешанба куни ўзининг Telegram-каналида.
Идора маълумотларига кўра, ҳодиса ноябр ойида, Россия қўшинлари Петровка қишлоғи яқинидаги Украина Қуролли кучлари позицияларига бостириб кирган бир вақтда юз берган. Аҳоли пункти Покровск йўналишида жойлашган бўлиб, у ерда Россия Федерацияси кузда маълум муваффақиятларга эришди.
«Ҳужум натижасида Украина Қуролли кучларининг беш нафар аскари чекинишга ва хусусий уйга яширинишга мажбур бўлди, рус ҳарбийлари украиналик ҳимоячиларни қуролсиз қолдириб, ерга ётишга мажбур қилган. Улар халқаро гуманитар қонунларни бузган ҳолда украиналик асирларни автомат қуроллардан ўққа тутди», — дейилади Украина Бош прокуратураси баёнотида.
Украина БМТ ва Қизил Хочга ҳарбий асирлар қатл этилиши ҳақидаги маълумотни топширди
Олий раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасига Россиянинг Украинага қарши уруши пайтида Россия кучлари томонидан содир этилган навбатдаги ҳарбий жиноятни қайд этишни сўраб хат йўллаганини айтди.
«Яна бир бор таъкидлайманки, ҳарбий асирларни ўлдириш Женева конвенцияларини қўпол равишда бузиш ва оғир халқаро жиноят сифатида таснифланади», — деди омбудсман. У халқаро ҳамжамиятни воқеага зудлик билан жавоб беришга чақирди.
ЕИ: Россияда украиналик ҳарбий асирларни қатл этиш ҳолатлари кўпайди
Россияда украиналик ҳарбий асирларни қатл қилиш ҳолатлари кўпайди: уруш бошланганидан бери камида 177 киши Россия асирлигида ҳалок бўлган. Бу ҳақда 16 октябр куни Европа ташқи алоқалар хизмати (EEAS) маълум қилди.
Унинг манбаларига кўра, 10 октябр куни Курск областида тўққиз нафар украиналик ҳарбий асир рус қўшинлари томонидан отиб ўлдирилган.
Бунгача, 1 октябр куни Украинанинг Россия назоратидаги Донецк областида 16 нафар ҳарбий асир таслим бўлганидан кейин рус қўшинлари томонидан қатл этилган эди, дея қўшимча қилди EEAS. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Рақиблар ўзбек боксчисидан чўчияпти: “Боксчиларимиз кушандаси”
Рақамли далилларни судга тақдим этиш тартиби тасдиқланди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?