Фото: AP
Вашингтон ва Пекин «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашинувини ўтказди. Бу ҳақда Оқ уй вакилига таяниб, Politico хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, уч нафар америкалик — ХХРда жазо муддатини ўтаётган Дэвид Суидан, Кай Ли ва Жон Люнг АҚШ қамоқхоналарида сақланган уч нафар Хитой фуқароси билан алмашилган. Амалдорнинг таъкидлашича, маҳбуслар алмашинуви Оқ уй ва Давлат департаментининг хитойлик ҳамкасблари билан давом этган узоқ йиллик музокаралари натижасида амалга оширилган.
Суидан 2012 йилда гиёҳванд моддалар ишида айбланиб, қўлга олинган эди. У 10 йилдан ортиқ вақт давомида Хитой қамоқхонасида сақланган. Жазо муддатини ўташ давомида у жисмоний ва руҳий қийноқларга дучор бўлган, ҳатто ўз жонига қасд қилишга ҳам уринган. У 2019 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинганди.
Жосусликда айбланган Ли эса 2016 йилдан бери жазо ўтаб келаётган эди. Люнг ҳам жосусликда айбланиб 2021 йилда қўлга олинган ва 2023 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган. Люнг — Қўшма Штатлардаги бир нечта пекинпараст гуруҳларнинг тажрибали етакчиси бўлиб, кўп йиллар давомида Хитой ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари билан мулоқотда бўлиб келган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди