Фото: Олег Петрасюк / Reuters
Россиянинг кенг кўламли ҳужуми бошидан бери Украина 60 мингдан 100 минггача ҳарбий хизматчини йўқотган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Economist 27 ноябр, чоршанба куни Ғарб разведкаси маълумотлари, АҚШ маъмурияти расмийларининг баёнотлари ва очиқ манбалар маълумотларига таяниб ёзади. Нашрга кўра, яна 400 мингга яқин украиналик аскарлар хизматга қайтишларига имкон бермайдиган жароҳат олган.
«Ушбу хабарларни мустақил равишда текшириш қийин ва йўқолган ва ўлган деб тахмин қилинган аскарлар ҳар доим ҳам бу маълумотларга киритилмайди», дейилади материалда. The Economist тинч аҳоли қурбонлари сонини «ўн минглаб» деб ҳисоблаб, тинч аҳоли ўлими ҳақида ҳарбий хизматчиларга қараганда камроқ маълумот борлигини таъкидлайди.
Россиянинг урушдаги йўқотишлари бўйича, 2024 йил июл ойида нашр этилган The Economist баҳосига кўра, 21 июн ҳолати бўйича 106 мингдан 140 минггача рус аскари ҳалок бўлган. Нашрнинг таъкидлашича, Украина йўқотишлари ҳақидаги маълумотларни йиғиш қийинроқ, чунки иттифоқчилар «ҳисоб-китобларни тақдим этишни истамайдилар».
Шу билан бирга, журналистларнинг таъкидлашича, ҳар икки томондан жангларда ҳалок бўлганлар сони АҚШнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги йўқотишларига яқинлашмоқда ва Россиянинг йўқотишлари 1945 йилдан бери барча қуролли можароларда кўрган йўқотишларидан кўп.
НАТО: Россия Украинада кунига тахминан 1270 кишини йўқотмоқда
Украинадаги жанг майдонида Россия армиясидан сентябр ойида ҳар куни ўртача 1271 киши ҳалок бўлди ва яраланди. 17 октябр куни мудофаа вазирлари йиғилиши чоғида Брюсселда ўтказилган брифингда Шимолий Атлантика алянсининг юқори мартабали амалдори шундай маълумотларни тақдим этди.
Бу Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич: май ойида НАТО бу борада 1000 қурбон ва ярадорлар сонини келтирган эди. Расмий, шунингдек, алянс прогнозларига кўра, Россиядан бундай йўқотишлар 2024 йил охиригача давом этишини таъкидлади. У Россия йўқотишларининг кўпайишини ҳозир нафақат Харкив, балки Курск областида ҳам шиддатли жанглар олиб борилаётгани, умуман олганда, бутун фронт чизиғи бўйлаб жанглар авж олгани билан боғлади.
Шу билан бирга, Россияда урушга ёллаш қизғин суръатда давом этмоқда: ойига тахминан 30 минг киши, дея маълум қилди расмий, бунинг натижасида рус қўшинлари шу пайтгача инсон ресурсларини тўлдиришга муваффақ бўлишди, аммо катта ютуқ учун уларга сафарбарликнинг янги тўлқини керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади