Россия президенти Владимир Путин сўнгги вақтларда долларга нисбатан кескин арзонлаб бораётган рубл курси масаласида тўхталди.
"Рубл курси билан боғлиқ вазият назорат остида, ваҳима қилишга асос йўқ", деди Владимир Путин.
Унинг сўзларига кўра, рубль курсининг ўзгариши кўплаб омиллар, жумладан, бюджет тўловлари ва нефть нархи билан боғлиқ. Россия банкининг 8,5 фоизлик инфляция маълумотлари ҳақиқий, деди Владимир Путин. Унинг таъкидлашича, асосий ставкани оширишдан ташқари, инфляцияни секинлаштириш воситалари мавжуд, аммо якуний қарор Марказий банк томонидан қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 1 АҚШ доллари 110 Россия рублигача миқдорда баҳоланмоқда. Доналд Трамп АҚШ сайловларида ғалаба қозонгач, дунё бўйлаб доллар курси мустаҳкамлана бошлади.
28 ноябрдан бошлаб Россия Марказий банки евронинг расмий курсини 113 рублга, доллар курсини эса 108 рублга оширди. Бундан ҳолат 2022 йил 17 мартдан буён кузатилмаган. Россия Марказий банки Молия вазирлигининг бюджет қоидасини амалга ошириш билан боғлиқ мунтазам операцияларини акс эттириш доирасида йил охиригача ички валюта бозоридан чет эл валютасини харид қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади