09:22 / 29.11.2024
3

Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди

Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Фото: AFP
Украинанинг ядро қуролига эга бўлиши эҳтимоли Россия президенти Владимир Путинни жиддий хавотирга солди. У воқеаларнинг бундай ривожланишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

Сизнинг фикрингизча, ақл-идрок даражасида, агар биз ҳозир ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган давлат ядровий давлатга айланса, биз нима қилишимиз керак? Бундай ҳолда, биз ҳамма нарсани — Россия ихтиёридаги барча йўқ қилиш воситаларини қабул қиламиз ва ишлатамиз. Ҳаммасини! Биз бунга йўл қўймаймиз”, деди Путин Қозоғистонга давлат ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Президентнинг сўзларига кўра, “гарчи Совет даврида жуда юқори технологияли, саноати ривожланган республика бўлган” бўлса-да, Украина ҳозирда ядро қуролини мустақил равишда қайта ярата олмайди.

Украина бунга ҳаракат қилса ҳам, Россия бу уринишларни дарҳол тўхтатади”, деди Путин. Россия етакчиси “Украинада содир бўлаётган ҳар бир қадамни кузатиб бориши”ни таъкидлади.

Путин, шунингдек, мамлакат “душман” ҳаракатларига жавобан “Орешник”нинг жанговар синовларини давом эттиришини айтди. Унинг қайд этишича, Киев бир неча бор Москва ва Санкт Петербургдаги давлат аҳамиятига молик нишонларга ҳужум қилишга уринган. Путинга кўра, бунга жавобан Бош штаб ва Мудофаа вазирлиги Украина ҳудудидаги “Орешник” томонидан йўқ қилинадиган нишонлар рўйхатини тузмоқда.

Путиннинг сўзларига кўра, Россияда “Орешник”ка ўхшаш, фойдаланишга тайёр яна бир қанча комплекслар мавжуд. Унинг қўшимча қилишича, “Орешник”нинг кучи ядро қуролидан фойдаланиш билан таққосланади.

"Агар бу ракеталардан оммавий тарзда, яъни бир зарбада бир нечта “Орешник”лардан фойдаланилса, бу зарбанинг кучи ядро қуролидан фойдаланишга тенг бўлади", деди Путин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди