date
views 103

Кореяга ишлаш учун борган икки нафар ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди

Кореяга ишлаш учун борган икки нафар ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Э-9 ишчи визаси орқали Кореяга ишлашга борган икки нафар ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича Ўзбекистондан юборилган 100 нафар ишчидан икки нафари (Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан) орадан 3-4 кун ўтганидан сўнг ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган.

Ўзларига билдирилган ишончни оқламасдан, шартнома шартларини қўпол тарзда бузган икки ҳуқуқбузарнинг маҳаллаларига масъуллар борди ва уларнинг ота-оналари, маҳалла аҳли иштирокида ҳолат муҳокама қилинди. Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса, Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда, дейилади агентлик ахборотида.

Қўшимча қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари Кореяда иш жойини сабабсиз ташлаб кетса, орадан ўтадиган ҳар бир ой учун кафилликка олган қариндошига 2000 доллар жарима қўлланишига асос бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кореяга ишлаш учун борган икки нафар ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди