21:43 / 29.11.2024
1

Британия транспорт вазири кичик ёлғон туфайли истеъфога чиқди

Британия транспорт вазири кичик ёлғон туфайли истеъфога чиқди
Буюк Британия транспорт вазири Луиза Хейг
Фото: Getty Images

Буюк Британия транспорт вазири Луиза Хейг 28 ноябрь куни бош вазир Кир Стармерга ўз истеъфосини жўнатди.

ОАВда унинг ўн йил аввал унчалик катта бўлмаган жиноят содир этгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан кейин вазир бу қарорга келган.

Британия газеталари 2013 йилда Аvivа суғурта компаниясида ишлаган Хейг ўша пайтда полицияга ариза йўллаб, кўчада шахсий буюмлари ва иш телефони бўлган сумкасини ўғирлаб кетишганини ёзган. Шундан сўнг компания унга янги компания телефон тақдим қилган.

Манбаларга кўра, у телефон ўғирлангани тўғрисида ёлғон даъво қилган, чунки ўша пайтда ҳамкасбларига тарқатилаётган замонавийроқ иш телефонини хоҳлаган. Орадан бир оз вақт ўтгач, Хейг уйда эски телефон топиб олган.

2014 йилда полиция тергов ўтказган ва аёлни фирибгарликка уринишда айблаган. Судда Луиза Хейг айбини тан олгани учун суд уни бир неча ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Иш тафсилотларининг эълон қилиниши Буюк Британияда кенг резонансга сабаб бўлди ва эртаси куни Хейг истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Мамлакат бош вазири истеъфони қабул қилиб, “бу албатта ҳукумат ишига бир оз қийинчилик туғдиришини”, таъкидлади.

У Луизага вазир сифатида қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирди.

37 ёшли Хейг лейбористлар кабинетидаги энг ёш вазир ҳисобланади. Sky News маълумотларига кўра, унинг судланганлиги энди “оқланган” деб таснифланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия транспорт вазири кичик ёлғон туфайли истеъфога чиқди