07:30 / 30.11.2024
2

Ливан Исроилни “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳ битимини бузганликда айблади

Ливан Исроилни “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳ битимини бузганликда айблади
Фото: Reuters
Ливан Исроилни “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳ битимини бузганликда айблади.

2024 йилнинг 27 ва 28 ноябрь кунлари ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувдан сўнг Исроил ҳаво ҳудудини бир неча бор бузди ва турли хил қуроллардан фойдаланган ҳолда Ливан ҳудудига ҳужумлар уюштирди”, дейилади Ливан томони баёнотида.
Исроил армияси 28 ноябрь оқшомида сўнгги 24 соат ичида Ливан “Ҳизбуллоҳ”и томонидан “таҳдид туғдирувчи ва ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларини бузувчи” “шубҳали фаолият”ни аниқлаганини маълум қилган эди.

Шундан сўнг Исроил ҳаво кучлари “Ҳизбуллоҳ” гўёки Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштирган ва фаоллик қайд этилган ҳудудга зарба берган. Куннинг иккинчи ярмида Исроил томони “Ҳизбуллоҳ”нинг ўрта масофали ракеталари сақланадиган объектга ҳаво ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берган. Унга кўра, Исроил армияси “террорчилик фаолиятини” ҳам фош қилган.

Кейинроқ Исроил бош штаб раҳбари Герзи Ҳалеви Исроил армияси ҳар қандай сулҳ бузилишига ўқ билан жавоб бериши ҳақида огоҳлантирган.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху News 14 телеканалига берган интервьюсида, агар сулҳ битими бузилган тақдирда, Исроил кенг кўламли урушга тайёр эканлигини таъкидлаган.

Нетаньяху ва АҚШ президенти Жо Байден 26 ноябрь оқшомида Ливанда “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳ тузилганини эълон қилганди. Нетаньяху келишув муддати “Ҳизбуллоҳ”га боғлиқ бўлишини айтган. Шунингдек, у Исроил армияси энди “Эрон таҳдиди”га ҳам эътибор қаратишини қайд этган.

Байденга кўра, 60 кун ичида Ливан гуруҳи армия тузилмалари жойлаштирилган чегара ҳудудларини тарк этиши керак ва шу билан бирга Исроил қўшинлари ҳам ушбу муддат ичида Ливандан чиқиб кетади.

26 ноябрь куни Исроил Ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни маъқуллаган эди.

Сулҳ мазмуни

Сулҳ Ливандаги БМТ муваққат кучлари кўмагида Ливан армиясининг жанубий чегара бўйлаб участкаларни босқичма-босқич назорат қилишни назарда тутади. Ўз навбатида, Исроил икки ой ичида Ливандан ўз ҳарбийларини олиб чиқиши шарт. “Ҳизбуллоҳ” БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1701-резолюциясига мувофиқ Ливаннинг жанубидаги иштирокини тўхтатиб, Литани дарёсининг шимолидан чекиниши керак бўлади.

АҚШ президенти Жо Байден келишув Вашингтон ташаббуси билан эришилганини айтган.

АҚШ ва Франция келишув тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш учун Исроил ва Ливан билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди, деди Байден ва бошқа номаълум иттифоқчилар ҳам ёрдам беришини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливан Исроилни “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳ битимини бузганликда айблади